2022-02-02 16:45:22
“Ўсимликларни ҳимоя қилиш” интенсив ўқув курсининг 2-мавсуми учун қабул жараёни бошланди!
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- 18 ёшдан 35 ёшагача бўлиш;
- йўналиш бўйича камида бакалавр даражасига эга бўлиш.
Ўқув курсида тингловчилар хорижий тажрибаларга асосланган ҳолда, замонавий аудиторияларда малакали мутахассислар томонидан 7 та йўналиш (Энтомология, Фитопaтология, Гербология, Нематология, Вирусология, Токсикология, Тупроқ ва сув таҳлили) бўйича қайта тайёрланади.
Давомийлиги -
3 ой;
Таълим тури -
кундузги;
Ўқув курси нархи -
бепул.
Ўқиш билан боғлиқ харажатлар Агробанк томонидан қопланади.
Номзоднинг чет тили (инглиз, рус ва бошқ.) ни билиш даражаси инобатга олинади.
Аризалар жорий йилнинг
28 февралига қадар agrolab.fermermaktab.uz сайти ёки @Agrolab_uzbot телеграм боти орқали қабул қилинади.
Батафсил маълумот учун:
agrolab.fermermaktab.uz
1216
+99895 195 80 01
12.4K views13:45