Get Mystery Box with random crypto!

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров томонидан имтиёзли кредит ажра | Bank va Mijoz

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров томонидан имтиёзли кредит ажратиш юзасидан тижорат банкларига, ҳокимликлар ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳудудий бошқармаларига кўрсатма жўнатилган.

Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанк зиммасига ҳоким ёрдамчилари томонидан ижобий тавсиялар берилган аризалар бўйича ўрнатилган тартибда имтиёзли кредитлар ажратиш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, қуйидагиларга имтиёзли кредит олиш бўйича тавсия берилмаслиги таъкидланган:
дастурлар доирасида ажратилган кредит маблағлари бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ сўндирилмаган;
аввал ажратилган кредитлардан самарасиз фойдаланган;
салбий кредит тарихига эга қарздорларга.

Тавсия: имтиёзли кредит олмоқчи бўлган ва ўтган йили ариза бериб кредит ололмаган фуқаролар, Сизларга биринчи навбатда маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчиларига учрашишни ҳамда улардан аниқ ва қўшимча маълумот олиб ҳаракат қилишингизни маслаҳат берамиз.

@bankmijoz