Kanal manzili:
Toifalar:
Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
43.52K
Kanalning ta’rifi
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
1
3 stars
0
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 197
2021-12-27 12:22:28
Банк карталарни ўзингиз билан олиб юриш тарихга айланмоқда.
Ипак Йўли банки ўзининг Ipak Yoʻli Mobile мобил иловаси ёрдамида банк картасидан фойдаланмасдан, ўзининг банкоматлар тармоғида мобил иловага бириктирилган исталган карта
(Humo, Uzcard, Visa, Mastercard ва UnionPay) орқали нақд пул ечиш бўйича хизматни синовдан ўтказибди.
@bankmijoz
13.0K viewsedited 09:22
2021-12-27 10:45:53
TBC UZ’da kreditni yanada manfaatli shartlar asosida oling!
Endi siz ushbu imkoniyatlardan foydalana olasiz:
Kattaroq summalar – 50 000 000 so‘mgacha
Pastroq stavkalar – yiliga 28% dan boshlab
Bonuslar - kredit summasidan 2% yangi mijozlarga sovg‘a
Rasmiy ish haqingiz bo‘lsa bas. Ijobiy kredit tarixi ham zarar qilmaydi.
TBC Bank – insonlar hayotini osonlashtiramiz!
Sayt: https://tbcbank.uz/uz/product/kredity
24/7 Baxt markazimiz (koll-markaz) telefon raqami: 1150
12.4K views07:45
2021-12-27 10:04:13
Бугундан бошлаб
50.000 ва
100.000 сўмлик янги намунадаги купюралар муомалага чиқарилди.
@bankmijoz
24.6K views07:04
2021-12-24 14:11:10
Жорий йилда Халқ банки томонидан чорвачилик соҳасини ривожлантириш учун белгиланган дастур доирасида 592 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, бугунги кунга қадар
793 млрд. сўмлик кредит ажратилиб, тўлиқ молиялаштирилган. Ушбу маблағлар ҳисобидан 170 мингдан ортиқ наслли чорва моллари олиб келинди. Бу ҳақида Халқаро пресс клубнинг Паркент туманида бўлиб ўтган сессиясида айтиб ўтилди.
Шунингдек, банк томонидан 2022 йилда чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш учун 1,2 трлн. сўмлик лойиҳаларни молиялаштириш кўзда тутилаётган экан.
Батафсил маълумотга эга бўлишни истасангиз ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
@bankmijoz
10.0K views11:11
2021-12-24 12:12:34
Бироз муддат камайишда давом этган муаммоли кредитлар қолдиғи ноябрь ойида яна бироз ортгани қайд этилган.
Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига муаммоли кредитлар қолдиғи
18,4 трлн.сўмга етиб, жами кредит портфелидаги улуши
5,73%ни ташкил қилган. Ноябрь ойида муаммоли кредитлар қолдиғи
375 млрд.сўмга кўпайган.
Ушбу ҳолат Туронбанк, Миллийбанк, Ипотека-банк ва Ўзсаноатқурилишбанк ҳиссасига тўғри келган.
Хусусий ва бошқа банкларда муаммоли кредитлар ўсиши Зираатбанкдан бошқа банкларда кузатилмаган.
@bankmijoz
11.6K views09:12
2021-12-24 10:16:24
Халқ банки сайти янгиланган таҳрирда ишга туширилибди.
Сайт манзили: https://www.xb.uz/
@bankmijoz
12.2K views07:16
2021-12-24 08:03:19
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 765-сонли қарорига асосан
"Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш схемаси"
Мазкур қарорга асосан,
кредитлар қуйидаги шартларда ажратилади:
кредит олувчи – қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёш тадбиркорлик субъекти бўлиши лозим;
кредит миқдори – ҳар бир ёш тадбиркорлик субъекти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваридан 2 000 бараваригача;
кредит муддати – 7 йил, шу жумладан имтиёзли давр — 3 йил;
фоиз ставкаси — Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг миқдорда;
кредит таъминоти — қонунчиликда ва банк кредит сиёсатида тақиқланмаган таъминот турлари, жумладан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кредит суммасининг 50 фоизигача миқдоридаги кафиллиги.
@bankmijoz
14.8K views05:03
2021-12-23 17:55:11
Ўзбекистон миллий университети қошида Ўзсаноатқурилишбанк инновацион маркази иш бошлади
Бугун Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети қошида ташкил этилган инновацион марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
2020 йил 13 февралда ЎзСҚБ ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган бўлиб, ушбу меморандумда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида мазкур
Ўзсаноатқурилишбанк инновацион маркази ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу Марказнинг очилишидан кўзланган асосий мақсад республикамиз банк-молия соҳасига ахборот хавфсизлиги ва иқтисодий математика йўналишида кадрлар тайёрлаш ва ишга жалб қилишдир.
@bankmijoz
8.5K views14:55
2021-12-23 16:11:33
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан
Лицензия ва рухсатномалар олиш жараёнини янада такомиллаштириш ва бюрократик тўсиқларни олдини олиш мақсадида лицензия ҳамда рухсатнома олиш тартибини соддалаштиришга қаратилган сўровнома ўтказилмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар мазкур сўровномада иштирок этинг ва ўз фикрларингизни қолдиринг!
Сўровномада қатнашиш учун:
http://dfm.idm.uz/@bankmijoz
10.3K viewsedited 13:11
2021-12-23 13:41:33
Энг юқори фоизли омонатлар бугунги кунда Ўзбекистон бозорида янги ва рақамли ҳисобланадиган
TBC Bank ва
Anorbank ҳамда
TengeBank томонидан таклиф этилмоқда.
TBC Bank
• фоиз ставкаси ва муддати
◦ 13 ойга – 24%;
◦ 18 ойга – 24,5%;
◦ 24 ойга – 25%;
Anorbank
• фоиз ставкаси –
23%;
• муддати –
13 ой;
TengeBank
• фоиз ставкаси –
23%;
• муддати –
3 ой.
Шунингдек, айрим банклар томонидан
13 ойдан 25 ойгача бўлган муддатларга
22% ставкадан омонат қабул қилинмоқда.
@bankmijoz
12.3K views10:41