Get Mystery Box with random crypto!

​​2021 йил мобайнида жисмоний шахслар томонидан тижорат банкла | Bank va Mijoz

​​2021 йил мобайнида жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларига сотилган чет эл валютаси миқдори 7,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилга нисбатан 1,5 баробарга ошди (2020 йилда - 4,6 млрд. АҚШ долл.).

Шу билан бирга, жисмоний шахсларга 4,6 млрд. АҚШ доллари сотилди ҳамда ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ўсди (2020 йилда - 4,1 млрд. АҚШ долл.).

2021 йилда халқаро пул ўтказмалари орқали республикага 8,1 млрд. АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари келиб тушган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2019 - 2020 йилларга нисбатан 34 фоизга ошди (6,0 млрд. АҚШ доллар).

Халқаро пул ўтказмалари орқали республикадан 1,6 млрд. АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари четга жўнатилган.

Манба.

@bankmijoz