Get Mystery Box with random crypto!

Аввалроқ, яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида Солиқ қў | Bank va Mijoz

Аввалроқ, яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида Солиқ қўмитаси жисмоний шахсларга тегишли банк сирига оид маълумотларни, яъни муайян чегарадан ошган Р2Р операциялари бўйича маълумотларни олишни кўзда тутувчи таклифлар киритилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълум бўлишича, киритилган таклифга кўра, амалга оширилган транзакцияларнинг йиллик ҳажми қуйидаги миқдорларни ташкил этганда маълумотлар қайта ишланиши мумкин:

жисмоний шахслар бўйича 100 млн сўмдан ошганда;
тадбиркорлар учун 500 млн сўмдан ошганида.

Айтилишича, регулятор ва қўмита томонидан ўзаро маълумотлар базаларини ҳимояланган каналлар орқали интеграция қилган ҳолда инсон омилисиз мазкур маълумотларни қайта ишлаш ҳамда рискларни аниқлаш имкониятига эга тизимни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Демак, солиқ қўмитаси Р2Р бўйича барча маълумотларни қўлга киритмоқчи ва фақатгина белгиланган миқдорлардан ошган тақдирда ўрганмоқчи экан.

Умид қиламиз, Марказий банк ва Адлия вазирлиги ўз ўрнида ушбу таклифларни рад этади. Чунки бу тизимнинг йўлга қўйилиши рақамлаштириш йўлида илдам силжиётган банк тизимига қаттиқ зарба бўлади. Унинг устига бу яширин иқтисодиётни олдини олмайди, аксинча нақд пулдаги ҳисоб китобларни кучайишига олиб келади.

@bankmijoz