Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон ипотека кредитларининг қулайлиги рейтингида охирги | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Ўзбекистон ипотека кредитларининг қулайлиги рейтингида охирги ўринлардан бирини эгаллади

Ўзбекистон ипотека кредитларининг қулайлиги рейтингида 111 давлат орасида 104-ўринни эгаллади. Рейтингда Ўзбекистон бўйича ипотека олиш имконияти индекси 0,28 ни ташкил этган. Бу - МДҲ давлатлари орасида (Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон рейтингга кирмаган) охирги ўрин ҳисобланади.

Қозоғистон 0,7 балл билан 71-ўринни, Россия 0,57 балл билан 80-ўринни эгаллаган. МДҲда энг яхши натижа Молдовада – 0,79 балл (65-ўрин).

Ипотека олиш имконияти индекси уй хўжалиги аъзоларининг ўртача ойлик иш ҳақининг қанчаси 90 м.кв. яшаш майдонига эга квартира сотиб олиш учун олинган ипотекани тўлашга кетишини акс эттиради. Рейтингда индекс қанча паст бўлса, шунча яхши.

Ўзбекистонда уй-жой нархининг йиллик даромадга нисбати ҳам юқори. Ўзбекистонлик яшаш майдони 90 м.кв. бўлган уй-жойни ўртача нархда сотиб олиш учун 17 йилу 5 ой ишлашга тўғри келади. Таққослаш учун,бу кўрсаткич - Қозоғистонда 9,5 йилни ташкил қилади.


@bankers_uz