Get Mystery Box with random crypto!

Ноябрь ойида муаммоли кредитлар миқдори 375 млрд. сўмга кўпайд | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Ноябрь ойида муаммоли кредитлар миқдори 375 млрд. сўмга кўпайди

Марказий банк тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида 2021 йил 1 декабрь ҳолатига статистик маълумотларни тақдим этди.

Маълумотларга кўра, ноябрь ойи давомида банкларнинг муаммоли кредитлари 375,1 млрд. сўмга кўпайиб, уларнинг жами кредит қолдиғи (кредит портфели)даги улуши 5,73 фоизни ташкил қилмоқда. Банк тизими бўйича муаммоли кредитларнинг улуши октябрь ойига (1 ноябрь ҳолатига) нисбатан деярли ўзгармаган.

Ўтган ойда муаммоли кредитлар давлат улуши мавжуд бўлган банкларда 447,4 млрд. сўмга кўпайди. Давлат банкларидан Туронбанк (145,0 млрд. сўм), Ипотека-банк (132,7 млрд. сўм), Ўзмиллийбанк (127,3 млрд. сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (103,3 млрд. сўм)ларнинг ҳар бирида муаммоли кредитлар миқдори 100 млрд. сўмдан кўпроққа ортган. Халқ банки кредит портфелидаги NPL даражаси эса август ойидан бери пасайиб бормоқда ва ҳозирда 20,8 фоизни ташкил қилади.


@bankers_uz