Get Mystery Box with random crypto!

Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармасида бошлиқ ўзгарди | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармасида бошлиқ ўзгарди

Марказий банк бошқаруви раисининг буйруғига биноан Жамшидбек Азизович Алиев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жамшидбек Алиев 1978 йилда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда ихтисослаштирилган акциядорлик тижорат "Пахта банк"ида бошлаган. Жамшидбек Алиев ҳозирги вақтга қадар "Агробанк" акциядорлик тижорат банкининг Ички аудит департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Вилоят бош бошқармасининг аввалги бошлиғи Ғ.Воҳидовнинг қайси ишга ўтганлиги ҳақида хабар берилмаган.


@bankers_uz