Get Mystery Box with random crypto!

30 йиллик юбилей, ШҲТ Банклараро бирлашмаси раислиги, имзоланг | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

30 йиллик юбилей, ШҲТ Банклараро бирлашмаси раислиги, имзоланган қатор меморандумлар — Ўзмиллийбанкда 2021 йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг навбатдагиси Ўзбекистондаги энг йирик банк "Ўзмиллийбанк" АЖ тўғрисида бўлади.

Ўзмиллийбанк бу йил ўзининг 30 йиллик юбилейини нишонлади. Банк Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Банклараро бирлашмаси кенгашининг раислигини қабул қилиб олди. Тошкентда бўлиб ўтган "Ўзбекистон: иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи" номли халқаро иқтисодий форумида Совкомбанк (Россия) билан 50 млн. долларлик, Deutsche Bank (Германия) билан 100 млн. долларлик кредит линиялари ажратиш бўйича келишувга эришди. Асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган активи — Тошкентдаги "Lotte City Hotel Tashkent Palace" меҳмонхонасини тасарруфидан чиқарди.

Банк тўғрисида қисқача маълумот, унинг асосий кўрсаткичлари ҳамда молиявий аҳволи ҳақида, шунингдек банкда йил давомида юз берган муҳим ўзгаришлар ва янгиликлар билан мақоламизда батафсил танишишингиз мумкин.


@bankers_uz