Kanal manzili:
Toifalar:
Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
16.92K
Kanalning ta’rifi
Ўзбекистондаги банк тизимига оид ягона фаол интернет-нашрнинг телеграм канали.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il / 97 7553333
FB - https://www.facebook.com/bankers.uz
IG - https://www.instagram.com/bankers.uz
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
1
1 stars
0
Oxirgi xabar 7
2023-05-05 07:03:51
ANORBANK томонидан юридик шахслар учун таклиф этилаётган валюта курслариБанк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилишлари мумкин.
Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
7.8K views04:03
2023-05-04 12:14:42
Айни дамда Марказий банк бошқаруви раиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Матбуот анжуманини тўғридан тўғри эфирда “Ўзбекистон24” телеканали ҳамда Марказий банкнинг Facebook саҳифасида кузатиш мумкин.
@bankers_uz_live
7.3K views09:14
2023-05-04 10:06:05
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 4 майда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик
14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, асосий ставка жорий йил 16 март куни 1 бандга пасайтирилиб, 14 фоиз даражасида белгиланган эди.
@bankers_uz
7.9K viewsedited 07:06
2023-05-04 07:05:19
ANORBANK томонидан юридик шахслар учун таклиф этилаётган валюта курслари
Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилишлари мумкин.
Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
7.7K views04:05
2023-05-03 19:01:23
Асакабанк Германияда 50 млн евролик меморандумларни имзолади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи доирасида 2 май куни Берлин шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Германия ишбилармонлари бизнес форумида "Асакабанк" АЖ 2 та йирик немис банклари — Landesbank Baden-Württemberg (LBBW) ҳамда KfW IPEX-Bank GmbH билан жами 50 млн евролик (ҳар бир банк билан 25 млн евродан) ҳамкорлик шартномаларини имзолади.
Жалб қилинган маблағлар турли соҳаларда, жумладан, фармацевтика ва яшил энергияда истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Батафсил — https://bankers.uz/news/1097
@bankers_uz
8.1K viewsedited 16:01
2023-05-03 18:02:51
Тадбиркорларнинг банкдаги пулларига ноқонуний дахл қилганлар 7 йилгача қамалиши мумкин
Сенатнинг бугун - 3 май куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга доир қонун маъқулланди.
Қонун билан тадбиркорларнинг пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик юзасидан Маъмурий ва Жиноят кодексларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, мазкур ҳолатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилса, содир этилган жиноятнинг тоифасига қараб БҲМнинг 200 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1096
@bankers_uz
8.0K views15:02
2023-05-03 12:39:02
"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖга янги бошқарув раиси тайинланди
"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ Кузатув кенгаши йиғилиши қарорига асосан Волкан Гюлдюрмез жорий йил 1 майдан банк бошқаруви раиси лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида ҳамда банк телеграм каналида маълум қилинган.
Волкан Гюлдюрмез 1982 йил Туркия Республикасида туғилган. 2006 йил Измир Эйюл Университетини, 2013 йил Байкент Университетини магистр босқичини тугатган. Меҳнат фаолиятини 2008 йил Туркиянинг "Ziraat Bankasi" AS мутахассиси сифатида бошлаган. Кейинчалик ушбу банкда турли лавозимларда фаолият юритган, хусусан 2017 йилдан буён "Ziraat Bankasi Moscow" АЖда ишлаб келган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1095
@bankers_uz
7.9K viewsedited 09:39
2023-05-02 07:15:37
ANORBANK’дан юридик шахслар учун энг фойдали валюта курслариБанк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилиши имконияти бор.
Кунлик валюта курсларини @anorbank каналида кузатиб бориш мумкин.
4.8K views04:15
2023-05-01 15:08:39
Агробанк томонидан ташкил этилган UDEA университети Буюк Британиянинг Ковентри университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди
"Агробанк" АТБ томонидан ташкил этилган Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети (UDEA) Британиянинг нуфузли Ковентри университети дастурлари асосида таълим олишни таклиф этган Марказий Осиёдаги ягона олийгоҳга айланди. Ҳамкорлик ўрнатилишига бағишланган тадбир 28 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, Университет битирувчиларга Ковентри университетининг дипломи берилади. Иқтидорли талабаларга "Агробанк" грант ўринларини ажратади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1094
@bankers_uz
6.4K views12:08
2023-05-01 07:06:23
ANORBANK’дан юридик шахслар учун энг фойдали валюта курслариБанк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилиши имконияти бор.
Кунлик валюта курсларини @anorbank каналида кузатиб бориш мумкин.
6.4K views04:06