Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорларнинг банкдаги пулларига ноқонуний дахл қилганлар 7 | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Тадбиркорларнинг банкдаги пулларига ноқонуний дахл қилганлар 7 йилгача қамалиши мумкин

Сенатнинг бугун - 3 май куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга доир қонун маъқулланди.

Қонун билан тадбиркорларнинг пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик юзасидан Маъмурий ва Жиноят кодексларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, мазкур ҳолатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилса, содир этилган жиноятнинг тоифасига қараб БҲМнинг 200 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1096


@bankers_uz