Get Mystery Box with random crypto!

'Ziraat Bank Uzbekistan' АЖга янги бошқарув раиси тайинланди | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖга янги бошқарув раиси тайинланди

"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ Кузатув кенгаши йиғилиши қарорига асосан Волкан Гюлдюрмез жорий йил 1 майдан банк бошқаруви раиси лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида ҳамда банк телеграм каналида маълум қилинган.

Волкан Гюлдюрмез 1982 йил Туркия Республикасида туғилган. 2006 йил Измир Эйюл Университетини, 2013 йил Байкент Университетини магистр босқичини тугатган. Меҳнат фаолиятини 2008 йил Туркиянинг "Ziraat Bankasi" AS мутахассиси сифатида бошлаган. Кейинчалик ушбу банкда турли лавозимларда фаолият юритган, хусусан 2017 йилдан буён "Ziraat Bankasi Moscow" АЖда ишлаб келган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1095


@bankers_uz