Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Telegram kanalining logotibi bankers_uz — Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари B
Telegram kanalining logotibi bankers_uz — Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.92K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистондаги банк тизимига оид ягона фаол интернет-нашрнинг телеграм канали.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il / 97 7553333
FB - https://www.facebook.com/bankers.uz
IG - https://www.instagram.com/bankers.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-06-05 17:14:32
Ипотека-банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 27 июнда бўлиб ўтади

Онлайн тарзда ўтадиган йиғилиш кун тартибидан 10 та масала ўрин олган. Акциядорлар банк Кузатув кенгаши ҳамда Бошқарувининг йиллик ҳисоботларини эшитади, шунингдек, банкнинг 2022 йилги соф фойдасини тақсимлаш ҳамда имтиёзли акцияларга дивидендлар тўлаш масаласини муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, банк 2022 йилда 1 трлн 156,5 млрд сўм соф фойда олган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1139


@bankers_uz
7.7K views14:14
Ochish/sharhlash
2023-06-05 10:40:34
HUMO-UZCARD банкоматларини интеграция қилган банклар сони 16 тага етди

Миллий банклараро процессинг марказининг хабар беришича, бугунги кунга қадар 16 та банк — Агробанк, Алоқабанк, Ипотека-банк, MKBank, Hamkorbank, Қишлоқ қурилиш банк, Инфинбанк, Asia Alliance Bank, Garant Bank, Tenge Bank, Трастбанк, Туронбанк, Ўзмиллийбанк, Асакабанкларнинг HUMO банкоматлари UZCARD карталарга хизмат кўрсатишни бошлади.

Ушбу 16 та банкка тегишли жами банкоматлар сони 12 316 тани ташкил қилиб, жами ўрнатилган банкоматлардаги улуши 75,65 фоизни ташкил қилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1138


@bankers_uz
8.6K viewsedited  07:40
Ochish/sharhlash
2023-06-03 10:14:58
Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ипотека банк" АТИБ Бошқаруви раиси Элёр Иномжоновни табриклаймиз! (1978 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Элёр Исроиловичга мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида куч-қувват ҳамда зафарлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
8.9K views07:14
Ochish/sharhlash
2023-06-02 16:45:35
Учта ҳудудда йирик миқдордаги кредит маблағлари талон-торож қилингани маълум қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент йирик миқдордаги кредит маблағларининг талон-торожи билан боғлиқ қатор ҳолатларни маълум қилди.

Хусусан, Косон туманида МЧЖ раҳбари банкдан олинган 400 минг АҚШ доллар кредит эвазига четдан олиб келинган 201 бош наслли чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юборган. Улуғнор туманида МЧЖ масъул шахслари кредитга олинган паррандачилик ускуналарини 112 минг АҚШ долларига сотиб юборган. Бухоро шаҳрида эса, МЧЖ раҳбари ва бошқалар тикувчилик фаолияти учун олинган 2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини мақсадсиз сарфлаб юборган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1137


@bankers_uz
8.8K viewsedited  13:45
Ochish/sharhlash
2023-06-02 09:39:14
Ўзбекистондаги энг йирик газобетон ишлаб чиқарувчи корхонага пресс-тур ташкил этилди

1 июнь куни Сирдарё вилояти Сирдарё туманида фаолият юритувчи “EURASIA GAZ BETON” МЧЖга пресс-тур ташкил этилди. Корхона Европа технологиялари асосида ишга туширилган бўлиб, Микрокредитбанк томонидан молиялаштирилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 28,9 млн АҚШ долларни ташкил қилади, шундан 15,4 млн евро ва 928 минг долларлик қисми банк томонидан ажратилган кредитлар орқали молиялаштирилган.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1136


@bankers_uz
7.9K views06:39
Ochish/sharhlash
2023-06-02 09:17:29 Айни дамда Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов Олий Мажлис Сенати йиғилишида ҳисобот бермоқда.

Ҳисоботни онлайн равишда кўриш учун ҳавола:






@bankers_uz_live
7.0K views06:17
Ochish/sharhlash
2023-06-02 08:02:50
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун мақбул валюта курслари

ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
7.3K views05:02
Ochish/sharhlash
2023-05-31 18:15:32
Муомаладаги банк карталари сони Ўзбекистон аҳолиси сонидан ошди

МБ маълумотларига кўра, апрель ойи давомида пластик карталар 904,6 минг донага кўпайиб, уларнинг жами сони 37,5 млн донадан ошиб кетган. Карталар сонининг ўсиши бўйича Халқ банки (+431,4 минг дона), TBC Bank (+83,5 минг дона), ANORBANK (+52,7 минг дона), Агробанк (+51,4 минг дона) ва Ипак Йўли банки (49,1 минг дона) етакчи бўлган.

Апрель ойи мобайнида банкоматлар ва инфокиосклар сонида 4 336 тага камайган. Камайиш асосан тўлов ташкилотлари (4 490 дона) ҳиссасига тўғри келган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1134


@bankers_uz
8.2K views15:15
Ochish/sharhlash
2023-05-31 17:45:04
"APEX BANK" АЖ бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

"APEX BANK" АЖ Кузатув кенгаши қарорига кўра, Бобохон Рустамович Абдуллаев банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот портали маълумотларида айтилган. Б.Абдуллаев 2005 йилдан 2023 йил апрель ойигача Асакабанк тизимида, хусусан, 2019 йил февралдан "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тартибга кўра, Б.Абдуллаев номзоди МБ билан келишилгандан сўнг, расман лавозимига тасдиқланган ҳисобланади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1129


@bankers_uz
8.3K viewsedited  14:45
Ochish/sharhlash
2023-05-31 14:10:40
UPT тежамкор пул ўтказмалари тизими бўлиб, у бутун дунё бўйлаб тез ва хавфсиз пул ўтказмаларини таъминлайди, Туркия ва энг яқин хориждаги пул ўтказмалари учун энг паст тўлов амал қилади.

UPT нақд пул ўтказмаларини, банк ҳисобварағидан, банк картасидан ва ҳамёнидан адолатли нархларда ва валюта маржаси билан таклиф қилади. UPT тизими бутун дунё бўйлаб 400 000 дан ортиқ хизмат кўрсатиш пунктларига эга ва кенг UPT тармоғи туфайли фойдаланувчилар Интернет, мобил илова ёки хизмат кўрсатиш пунктлари орқали пул юборишлари ёки қабул қилишлари мумкин.

UPT Ўзбекистондаги Халқ банки, Трастбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Гарант банк, шунингдек, Агробанк билан бир неча сония ичида барча Ўзбекистон карталарига карта орқали пул ўтказиш учун ҳамкорлик қилади.

Тизим юқори даражадаги хавфсизликка ва бутун дунё бўйлаб банклар ҳамда тўлов тизимларини ўз ичига олган кенг шериклар тармоғига эга. UPT, шунингдек, фойдаланувчиларга осон кириш имконини берувчи Uption деб номланган мобил иловани таклиф этади.

Instagram | Instagram | Илова | Веб-сайт
7.2K views11:10
Ochish/sharhlash