Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Telegram kanalining logotibi bankers_uz — Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари B
Telegram kanalining logotibi bankers_uz — Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.92K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистондаги банк тизимига оид ягона фаол интернет-нашрнинг телеграм канали.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il / 97 7553333
FB - https://www.facebook.com/bankers.uz
IG - https://www.instagram.com/bankers.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-05-31 09:57:11
Апрель ойида муаммоли кредитлар ҳажми 425 млрд сўмга кўпайган

Маълумотларига кўра, апрель ойи якуни бўйича банк тизимида муаммоли кредитлар ҳажми 425 млрд сўмга кўпайган. Кредит портфели ҳажми 5,2 трлн сўмдан зиёдга кўпайган ва 413,4 трлн сўмни ташкил қилмоқда. NPLнинг жами кредитлардаги улуши 3,57 фоизга етган (+0,06%).

Давлат банкларидаги NPL кўрсаткичи 0,1 фоизга кўпайиб, 3,96 фоизни ташкил қилмоқда. Ой давомида муаммоли кредитлар ҳажм жиҳатдан Ўзмиллийбанк (+208 млрд сўм), Асакабанк (+115 млрд сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанк (+78 млрд сўм) да нисбатан кўпайган. Агробанк, Халқ банки, Ипотека-банк ҳамда Микрокредитбанкларда эса камайган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1133


@bankers_uz
7.4K viewsedited  06:57
Ochish/sharhlash
2023-05-22 07:17:00
Ориент Финанс банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 12 июнь куни ўтказилади

Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибидан 13 та масала ўрин олган бўлиб, улар қаторида банкнинг 2022 йилги ҳисоботларини тасдиқлаш, йил якунларига кўра банк олган соф фойдасини тақсимлаш, Кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш, Бошқарув раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини узайтириш, банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш кабилар бор. Йиғилиш Тошкент шаҳар, Осиё кўчаси 5 уй манзилида жойлашган банкнинг бош офисида бўлиб ўтади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1119


@bankers_uz
3.7K views04:17
Ochish/sharhlash
2023-05-20 13:13:21
Асакабанк China Zheshang Bank билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди

Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Президент бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифи доирасида "Асакабанк" АЖ ва Хитойнинг Zheshang Bank'и ўртасида 50 миллион доллар эквивалентида маблағ ажратишни кўзда тутувчи меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжат томонларнинг ўзаро корреспондентлик алоқаларини ўрнатиш, савдони молиялаштириш, ғазначилик операциялари бўйича икки томонлама ҳамкорлик келишувларини кўзда тутади

Батафсил - https://bankers.uz/news/1117


@bankers_uz
6.3K views10:13
Ochish/sharhlash
2023-05-18 16:01:55
Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "ANOR BANK" АЖ бошқаруви раиси Шерзод Акрамовни самимий табриклаймиз! (1983 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Шерзод Салимовичга мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида куч-қувват ва муваффақият тилаб қоламиз.


@bankers_uz
4.4K views13:01
Ochish/sharhlash
2023-05-18 14:50:52
Микрокредитбанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

"Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгашининг тегишли қарорига кўра Қосим Хўжаёрович Муҳаммадиев банк бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинган.

Қ. Муҳаммадиев 1970 йил туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини, 1998 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. 1994-1996 йилларда Марказий банк, 1996-2000 йилларда Пахта банк, 2000-2014 йилларда Турон банк тизимид турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимида фаолият олиб борган. Шу кунга қадар Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасида ишлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1116


@bankers_uz
6.2K views11:50
Ochish/sharhlash
2023-05-18 13:58:29
2022 йил якунларига кўра, жисмоний шахсларнинг банклардаги депозитлари қолдиғи бўйича Агробанк етакчи иккита банкдан бири сифатида қайд этилган. Банк кенг инфратузилма тармоғи ва ишончли хизмат кўрсатиш орқали омонат амалиётлари бозорида ўзига хос ўринга эга.

Банк томонидан таклиф қилинаётган фойдали шартлардаги омонатлар билан бу ерда танишиш мумкин.

Сиз ҳаракатда — пулингиз ҳам ҳаракатда!


@bankers_uz
5.4K views10:58
Ochish/sharhlash
2023-05-18 13:00:43
"YANGI BANK" АЖ бошқарув раиси кимлиги маълум бўлди

Жорий йил 5 май куни лицензия олган "YANGI BANK" АЖ бошқарув раиси этиб Светлана Зехеновна Хе тайинланган. Бу ҳақда Статистика қўмитасининг корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги ахборотларида маълумот киритилган.

Светлана Хе меҳнат фаолиятини Ўзмиллийбанкда бошлаган. 2004-2012 йилларда Капиталбанк тизимида турли лавозимларда, 2012-2022 йилларда ЧАКБ "Равнақ банк" бош бухгалтери, 2022 йил июнь ойидан ушбу банк бошқаруви раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1115


@bankers_uz
6.8K views10:00
Ochish/sharhlash
2023-05-17 08:48:02
Туронбанк ҳудудлардаги ходимлар учун махсус корпоратив тренинглар ўтказмоқда

"Туронбанк" АТБ Bankers.uz мутахассислари билан ҳамкорликда банкни фаол трансформациялаш жараёнларининг ажралмас қисми сифатида ходимларнинг профессионал салоҳиятини ривожлантириш бўйича махсус ўқув-тренинглар ўтказмоқда. Тренинглар бош офис топ-менежерлари, шунингдек соҳа экспертлари ва менторларини жалб қилган ҳолда, барча ҳудудлардаги инфратузилмаларда ташкиллаштирилади.

Ушбу тренинглар давомида ходимларга "Банклар ва банк фаолияти қонунчилиги", "Хизмат кўрсатиш стандартлари", "Colvir" дастурида ишлаш", "Чакана ва корпоратив хизматлар кўрсатиш ҳамда психология", "тайм-менеджмент" сингари мавзуларда маъруза ва амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1101


@bankers_uz
6.6K views05:48
Ochish/sharhlash
2023-05-17 08:36:47
ANORBANK’дан юридик шахслар учун валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилишлари мумкин.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
6.2K views05:36
Ochish/sharhlash
2023-05-16 21:10:01
Нукусда 9,2 млрд сўм пулни қиморда ютқазган банк ходими 8 йилга қамалди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги банкларнинг бирида пластик карталар секторининг етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган ходим 2019 йил июль – 2022 йил май оралиғидаги муддатда банкнинг қарийб 9 млрд 209 млн сўм пулини компьютер техникаси ёрдамида талон-торож қилиб, 1XBet онлайн қимор ўйинига тикиб юборган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи қатор ҳуқуқлардан муайян муддатга маҳрум этилган ва 8 йил муддатга қамалган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1113


@bankers_uz
7.7K viewsedited  18:10
Ochish/sharhlash