Get Mystery Box with random crypto!

Ориент Финанс банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 12 | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Ориент Финанс банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 12 июнь куни ўтказилади

Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибидан 13 та масала ўрин олган бўлиб, улар қаторида банкнинг 2022 йилги ҳисоботларини тасдиқлаш, йил якунларига кўра банк олган соф фойдасини тақсимлаш, Кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш, Бошқарув раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини узайтириш, банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш кабилар бор. Йиғилиш Тошкент шаҳар, Осиё кўчаси 5 уй манзилида жойлашган банкнинг бош офисида бўлиб ўтади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1119


@bankers_uz