Get Mystery Box with random crypto!

Апрель ойида муаммоли кредитлар ҳажми 425 млрд сўмга кўпайган | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Апрель ойида муаммоли кредитлар ҳажми 425 млрд сўмга кўпайган

Маълумотларига кўра, апрель ойи якуни бўйича банк тизимида муаммоли кредитлар ҳажми 425 млрд сўмга кўпайган. Кредит портфели ҳажми 5,2 трлн сўмдан зиёдга кўпайган ва 413,4 трлн сўмни ташкил қилмоқда. NPLнинг жами кредитлардаги улуши 3,57 фоизга етган (+0,06%).

Давлат банкларидаги NPL кўрсаткичи 0,1 фоизга кўпайиб, 3,96 фоизни ташкил қилмоқда. Ой давомида муаммоли кредитлар ҳажм жиҳатдан Ўзмиллийбанк (+208 млрд сўм), Асакабанк (+115 млрд сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанк (+78 млрд сўм) да нисбатан кўпайган. Агробанк, Халқ банки, Ипотека-банк ҳамда Микрокредитбанкларда эса камайган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1133


@bankers_uz