Get Mystery Box with random crypto!

Даъво муддатини қўллашда 'чўзилишлар' Кеча Саидали ака Олий с | Bahodir Ahmedov

Даъво муддатини қўллашда "чўзилишлар"

Кеча Саидали ака Олий судда адолат қарор топгани ҳақида ёзди. Бу борада маҳкамага ташаккур билдирамиз. Лекин мен эътибор берган жиҳат бошқа масала.

Ушбу суд иши фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида апелляция тартибида кўриб чиқилганда шахсан ўзим бир неча бор қизиқиб қатнашдим. Бир неча бор! Ишда раислик қилувчи Д. Абдуқахарова, ҳайъат аъзолари: Г. Зиганшина, И. Алманов бўлди. Билмайман ўзим 4 ёки 5 марта бордим суд мажлисига. Жами суд мажлиси 8 марта бўлди адашмасам. Ҳар сафар суд ҳайъати уни текширади, буни текширади. Қисқаси роса чўзилди. Ҳа энди суд атрофлича далилларни текширади-да дерсиз. Тўғри. Лекин шунча текшириб охири даъво муддатини қўллаш билан суд ишида ажрим чиқарди.

Даъвогар вақтида Меҳнат инспекциясига ариза берганман, даъво муддатини сўнгги вақтларида Умрада бўлганман деб далиллар кўрсатса ҳам, суд шунча ишни кўриб охирида даъво муддати бўйича апелляция шикоятини рад қилиб турибди-ю. Шунақа экан нимага иш бунча чўзилди, тушунмадим.

Олий суд эса буни кўриб ортиқча оворагарчиликларсиз, тезда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво муддатини ҳам узрли деб топди, ҳам ноқонуний буйруқни бекор қилиб даъвогарни ишига тиклади.

Судьяларга илтимос: даъво муддатини қўлласангиз Абдуқахарова ва унинг шерикларидек узоқ чўзмай ажримингизни чиқара қолинг. Даъвогар тезроқ Олий судга бориши керак.

@bahodirahmedoff