Get Mystery Box with random crypto!

Мурод Назаровнинг 'Кислород' мажмуасида 700га яқин дарахтни ке | Bahodir Ahmedov

Мурод Назаровнинг "Кислород" мажмуасида 700га яқин дарахтни кесгани ҳолати бўйича Газета.уз маълум қилишича, Тошкент шаҳар экология бошқармаси 12та дарахт кесилгани бўйича ҳолатни расмийлаштирган. Зарар миқдори 26,2 млн. сўм.

Қаранг, табиатга, Тошкент аҳолисига келтирилган шунча зарар 26,2 млн сўмлик бўлибди. Ишқилиб Мурод ака қийналиб қолмадимикин? Осонми шунча пулни тўлаш? Бу атайлаб зарар фактини камайтириш бўлса керак? Бўлмаса жазониям энг ками қўлланиладими? МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми яна. Санкция: БҲМ 5 бараваридан 10 бараваригача Кўчмас мулкни вақтида рўйхатдан ўтказмаса ҳам БҲМ 10 баравар жарима. Тўй, маърака ўтказиш тартибини бузгангаям БҲМ 10 баробар жарима...

Энг қизиғи, йўлга, йўл иншоотига, тартибга солувчи техник воситага шикаст етказгангаям, шаҳарни экологик муҳитини ўзгартириб юборадиган қирғингаям БҲМ 10 баробар жарима...

Экоцид жиноятини киритиш вақти аллақачон бўлган бизда ўзи

@bahodirahmedoff