Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.55K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 79

2022-11-07 14:43:06 Ундирув қаратилмайдиган пуллар

Мажбурий ижро бўйича билиб қўйишингиз керак бўлган қоидалардан бири бу ундирув мумкин бўлмаган мулк ва маблағлар мавжуд.

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонун 69-моддасига кўра ундирув иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга қаратилганда қуйидаги пул суммаларига қаратилиши мумкин эмас:

майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги сабабли кўрилган зарарни тўлаш суммаларига;

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида майиб бўлган (яраланган, шикастланган, контузияга учраган) шахсларга ва мазкур шахслар ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда уларнинг оила аъзоларига тўланадиган суммаларга;

бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;

алимент мажбуриятлари бўйича тўланадиган суммаларга;

меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун тўланадиган суммаларга, шунингдек радиация таъсирига учраган шахсларга ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда тўланадиган суммаларга;

ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўланадиган нафақа суммаларига;

дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа суммаларига;

қисман ҳақ тўланадиган таътил даврида болани парваришлаш учун тўланадиган суммаларга;

бола туғилиши, қариндошлар вафот этиши, никоҳ тузиш муносабати билан корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан тўланадиган суммаларга;

хизмат сафари, бошқа жойга ишга ўтказилганлиги, қабул қилинганлиги ёки юборилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;

меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тариқасида тўланадиган суммаларга.

#maslahat

@bahodirahmedoff
5.5K viewsedited  11:43
Ochish/sharhlash
2022-11-07 10:55:41
Ички ишлар ходимига гап йўқ. Бу ҳолатда ички ишлар Яшил макон учун жон куйдирмоқда.

ИИВ мана шундай пайтда ходимингизни ҳимоя қилинг. Босим бошланиш эҳтимоли бор.

@bahodirahmedoff
5.2K views07:55
Ochish/sharhlash
2022-11-07 08:01:34
Шаҳрихон тумани Дориломон МФЙ Мустақиллик кўчасида беморга ёрдамга шошилаётган “тез ёрдам” лойга ботиб қолибди.

Манба

Дориломон кунлар дегани шу-дир балки?

@bahodirahmedoff
5.1K viewsedited  05:01
Ochish/sharhlash
2022-11-07 06:13:09 Апелляцияга берсам яна давлат божи тўлайманми?

#davlatboji

Савол: Мерос иши бўйича туман судида ютқаздим. Энди апелляцияга беришим керак. Давлат божи яна тўлайманми?

Жавоб: суд ҳам давлат мажбурлов кучидан фойдаланган ҳолда ўз ишини амалга оширувчи ўзига хос бир "хизмат" десак бўлади. Адолат ўрнатиш учун йўлга қўйилган "хизмат". Унга ҳам маълум тўловларни қилиш лозим. Бу тўлов давлат божи деб аталади.

Биринчи инстанция судида, сизнинг ҳолатингизда туманлараро фуқаролик судига даъво ариза киритганингизда қанча бож тўлаган бўлсангиз шуни ярмини апелляция, кассация шикоятлари киритаётганингизда тўлайсиз.

"Давлат божи тўғрисида"ги Қонун Иловасида давлат божи ставкалари белгиланган. 1-банди "з"-бандостида апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи дея белгиланган.

Бунда давлат божини ҳисоблаш мулкий низоларда низолашилаётган даъво суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади. Фуқаролик судларида мулкий низоларда даъво суммасининг 4 фоизи (100 миллион сўмлик низода 4 миллион сўм). Агар даъво мулкий ҳусусиятда эга бўлмаса (масалан мажбурият юклаш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган жойларни бўшатиш) унда БҲМ 2 баробаридаги аниқ миқдорда тўланади.

Давлат божи бўйича гаплар кўп. Ҳали яна гаплашамиз.

@bahodirahmedoff
4.2K views03:13
Ochish/sharhlash
2022-11-06 15:39:15
Дўстим Фурқат Усмановнинг "Инсон" ҳужжатли фильми 1-5 ноябрь кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида «Қўрқут ота» халқаро кинофестивали «Энг яхши ҳужжатли фильм» номинацияси бўйича Гран-при билан мукофотланибди. Фахрландим. Бир дўст сифатида, бир ўзбек сифатида, бир кино мухлиси сифатида фахр туйдим.

Фурқатнинг "Инсон" ҳужжатли фильми ҳақида қисқача гапирадиган бўлсак, мазкур кинокартина Кинематография агентлиги ҳамда “Spectre” студияси томонидан суратга олинган. "Инсон" сизу биз кўришимиз керак бўлган, кўриб бошқаларга тавсия қилишимиз лозим бўлган фильм.

Агар имконият соҳанинг ўз эгаларига берилса, биз бундай шохсупаларнинг кўпини кўрамиз. 2019 йил вақтлар Фурқат билан суҳбатимизни эслайман. "Менга имконият берилса идеяларим кўп ошна" деб ёниб гапирганди. Имкон берилди ва у ўзини кўрсатди.

Дўстим, ижоддан тўхтаманг. Ҳасталикни ҳам ҳали енгасиз!

@bahodirahmedoff
772 viewsedited  12:39
Ochish/sharhlash
2022-11-05 08:16:40 МИБ ходими интизомий жазо олса, байрам мукофот пулидан қуруқ қоладими?

2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон Президент қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги Низомда шундай муҳим тушунтириш бор экан.

Низомда рағбатлантириш чоралари санаб ўтилган. Улар:

ташаккурнома;
пул мукофоти;
илгари берилган интизомий жазони амал қилиш муддати тугашидан аввал олиб ташлаш;
фахрий ёрлиқ;
совға
қимматбаҳо совға;
навбатдан ташқари даражали унвон ёки навбатдаги даражали унвонни белгиланган муддат тугагунга қадар ёхуд эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар бериш;
I, II, III-даражали «A’lo xizmatlari uchun» кўкрак нишони билан тақдирлаш;
«Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг Фахрий ходими» кўкрак нишони билан тақдирлаш.

Нега буларни аниқ билиб олиш керак? Чунки айнан мана шу рағбатлантиришлар ходим интизомий жазо чораси амалда бўлган вақтида қўлланилиши мумкин эмас.

Лекин байрам пули, квартал устамалари каби "ёғли" пулларда-чи? Буларни ходим хайфсан ёки умуман интизомий чора вақтида олаверасиз. Меҳнат кодекси 180-моддасида ёзилган норма бу Низомда ҳам бор экан:

"Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди".

Яъни буларни олаверади. Фақат юқоридаги тартибда келтирилган рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

@bahodirahmedoff
2.1K views05:16
Ochish/sharhlash
2022-11-04 20:36:21
Анчадан бери яхши сиёсий канал тавсия қиламан деб юрган эдим

Сизга сиёсий майдондаги сўнги хабарлар, холис мақолалар, статистикалар ва сиёсий таҳлиллар керак бўлса - Politico'га уланинг.

Сиёсатни тушуниш учун сиёсатшуносликда ўқиш шарт эмас. Яхши сиёсий канални кузатиб боришнинг ўзи етарли!

Уланиш:
@GeoPolitico
3.0K views17:36
Ochish/sharhlash
2022-11-04 20:17:23 Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларида мактаб жиҳозлари учун ажратилган маблағларни талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланибди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.Z.” МЧЖ раҳбари Г.Қ. Ангрен шаҳридаги мактаб-интернати директори В.У. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу мактабга аслида етказиб берилмаган мактаб жиҳозларини қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни сохталаштириш орқали 474,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.Z.” МЧЖ иш юритувчиси Ф.Қ., ёрдамчиси Ш.А. ва Чирчиқ шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб директори Г.М. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖ томонидан мактабга аслида етказиб берилмаган офис мебелларини қабул қилиб олганлиги юзасидан ҳужжатларни сохталаштириш орқали 124,2 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳарактлари ўтказилмоқда.

Қаранг, мактаб жиҳозлариниям талон-тарож қилиб юборадиган одамларимиз бор а? Мактабгача таълим ва халқ таълимидаги айрим ишларни кўриб ёқа ушлайсан одам. Коррупция йўқ жой дунёда йўқ. Барибир бу иллат маълум миқдорда бўлади. Лекин болалар, таълим даргоҳларидаги талон-тарожликлар... Энди бу разиллик ҳақиқий.

@bahodirahmedoff
3.1K viewsedited  17:17
Ochish/sharhlash
2022-11-04 17:10:29 МИБчилар прокурорларми? Бир акамизнинг айтишича, Шайхонтохур туман мажбурий ижро бюросида ўзини Мирсадиқов Темур девонхона мудири дея таништирган шахс бу жой прокуратура органи, шу сабабли телефонни олиб қўйишимиз керак дея айтибди. Кўпинча ижрочилар, МИБнинг…
2.0K views14:10
Ochish/sharhlash
2022-11-04 16:37:41 Кореянинг Ёджу институтига киритиш учун 6000 доллар

Самарқанд давлат чет тиллари институти инглиз филологияси ва таржимашунослик факультети декани ўринбосари, Самарқанд туманида яшовчи И.О. фуқарони Жанубий Кореянинг Ёджу техника институти Самарқанд филиалига 6 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, келишилган пулнинг 1000 долларини олдиндан олади.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида И.О. 4800 АҚШ долларини фуқародан олаётган вақтда қўлга олинди. Айни пайтда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

P. S. Хориж олийгоҳлари филиалига олиб кириб қўйишни ҳам "эплашяпти"ми?

@bahodirahmedoff
2.4K viewsedited  13:37
Ochish/sharhlash