Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.55K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 76

2022-11-14 15:20:22
Аудиодаги сўзлар соҳибаси Андижон қишлокэқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Ўсимликлар ҳимояси агрокимё ва тупроқшунослик факультети, Ўсимликларни ҳимоя килиш кафедраси мудири С. Мирзаева экани айтилмоқда. Аграр университет ўқитувчилари якшанбаям ишлайдими?

"Ҳамма муносабат билдирсин" дебди опа, шунга бир муносабат билдирай дедикда. Энди Олий таълим вазирлигиям бир муносабат билдирса яхши бўларди. Ким бу аёл? Мурожаатчи тўғри айтганми ёки университетнинг бошқа амалдорими?

#murojaat

@bahodirahmedoff
4.8K viewsedited  12:20
Ochish/sharhlash
2022-11-14 14:31:13 "Twitter" огоҳлантиришсиз ходимларни катта қисмини бўшатворибди

Компания огоҳлантиришсиз 4400 та штатдан ташқари ишлайдиган ходимларини бўшатди. Улар ишдан бўшатилгани ҳақида корпоратив аккаунтларига кира олмаганларидан кейин билишган. Компания хабарига кўра, бу қарорга бюджетни қайта кўриб чиқиш зарурати сабаб бўлган.

Бой (Илон Маск)ни камбағал билан нима иши бор?

Ома мана шу ходимлар бизга мурожаат қилса, ишига тиклаб берардик

#xabar

@bahodirahmedoff
4.6K viewsedited  11:31
Ochish/sharhlash
2022-11-14 13:43:35
Машнақа жавоб хатлариям бор

Нима эмиш Меҳнат инспекцияси суд қароридан кейин хулоса беролмасакан. Аслида бу хат ғайриқонуний буйруғи бекор қилинган амалдорга МЖтК 49-моддаси бўйича маъмурий жавобгарлик қўллаш бўйича ёзилган аризага жавоб сифатида юборилган.

Фараз қиляпсизми? Судда буйруқ ноқонуний бўлиб чиқди. Ишга тикланган ходим инспекцияга ариза киритса, машнақа жавоб хати-да... Бу меҳнат инспекцияси туман босқичларида саводли одамлар неча кишини ташкил қилади тахминан?

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 24.02.2022 йил кунги ажрими ҳамда Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 16.11.2016 йил кунги ажрими, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 28.06.2022 йил кунги ҳал қилув қарорида ҳаммаси бўлса-да меҳнат инспектори маъмурий қўлламаса, кимни ҳаёлига нима келади? Менга 2та тахмин келади: 1) Инспектор ваколатини билмайди, 2) коррупцион манфаат.

#murojaat

@bahodirahmedoff
4.3K viewsedited  10:43
Ochish/sharhlash
2022-11-14 13:07:22 Ишга тиклаш бўйича ижро варақаси: иш берувчиларга икки оғиз гап

Иш берувчилар!

Амалиётда ишга тиклаш билан боғлиқ масалаларда ходим фойдасига суд қарори чиққанидан сўнг, уни ижро этишда пайсалга солишлар, "отдан тушсаям эгардан тушмасликлар" кўп кузатилмоқда. Бу билан ўзингизга зиён қиласиз.

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонун 8-2-моддасида шундай банд бор:

Ишга тиклаш ҳақидаги ижро ҳужжатлари ишга тиклаш ваколати берилган иш берувчига ижрони таъминлаш учун ундирувчи томонидан ижро ҳужжати тақдим этилган кундан кейин дарҳол ижро этилади.

Яъни, энди ишга тиклаш бўйича суд қарорларини МИБ келиб эмас, аввал ходим ўзи келиб сизга беради. Сиз уни дарҳол ишга тиклашга мажбурсиз. Дарҳол деган сўзни маъносини айтишим шартмас а?

Хўп, суд ҳал қилув қарори қўлингизга келди. Энди нима қиласиз? Аввало, шу суд қарорини асос қилиб ғайриқонуний буйруқни бекор қилиш бўйича янги буйруқ чиқарасиз. Ушбу буйруқда ходимни ишига тиклашни ҳам назарда тутасиз. Агар ходим Меҳнат кодекси 112-моддаси (янги МК 174-м.) асосида ишга тиклаш ўрнига 3 ойлик компенсация берилиши суд қарорида ёзилган бўлса, шу пулни дарҳол берасиз.

Ижрочи ихтиёрий равишда ижро қилиш учун иш берувчига 15 суткадан ортиқ муддат бермайди (23-модда). Ундан кейин мажбурий тартибда ҳисобрақамга инкассо қўйишлар бошланади.

Энг қизиғини айтайми? Агар вақтида суд қарорини ижро киритмасангиз ходим қасдлашса, меҳнат инспекциясига МЖтК 49-моддаси (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш)га асосан ариза киритса, тамом. Бошлиқ, сизга битта маъмурийда бағи. Бир йил ичида яна кимнидир ноқонуний бўшатиб қўйсангиз жиноий жавобгарлик!

#fikr

@bahodirahmedoff
4.0K viewsedited  10:07
Ochish/sharhlash
2022-11-14 10:23:46 Магистратурага кириш учун имтиёз!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.05.2021 йилдаги ПҚ-5117-сонли қарорига мувофиқ жорий ўқув йилидан олий таълимнинг магистратура босқичи ва олий таълимдан кейинги таълимда белгиланган хорижий тил сертификатини тақдим этиш мажбурияти жорий этилган эди. Лекин бу йилги талабгорлар ҳолатини инобатга олиб қўшимча енгиллик берилди.

Биринчиси, белгилган сертификатга эга лекин квота доирасида талаба бўлолмаганларга белгиланган базавий тўлов-контрактнинг 1,5 бараваридан ошмаган миқдоридаги тўлов асосида магистратурада ўқиш имконияти берилди.

Иккинчиси, ҳар қандай даражадаги хорижий тил сертификатига эга бўлган талабгорлар учун танлов жорий этилди. Иштирок этиш истагини билдирганларга 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10-январга қадар (шу куни ҳам) magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилди. Лекин ўқув йили давомида белгиланган сертификат тақдим этилиши зарур, акс ҳолда давлат аттестация комиссиясига кўйилмайди!!!

P.S. Бу йилга берилган тўғри имконият. Магистр ва докторант — бу бўлажак олимлар, ўқитувчилар дегани. Уларни хорижий тилларни билиши, илм-фандаги янгиликларни оригинали билан танишиш ва фикрлаш имкониятига эга бўлишини ҳам англатади. Бу масалада тан оламан фикрим ўзгарди (бу бўйича кейинроқ). Турли хорижий грантларда қатнашиш, малака ошириш, нуфузли конференцияларда бемалол фикрини билдириш имконини яратади.

#xabar

@bahodirahmedoff
4.8K viewsedited  07:23
Ochish/sharhlash
2022-11-13 16:54:54 Уй хизматчиларини ёллаб ишлатиш Янги Меҳнат кодексида белгиланмоқда

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида мен узоқ кутган тартиб жорий этилмоқда. Бу тартиб уй ишчиларини ёллаш масаласи. Масалан, уйга оқсоч, боғбон, энага, ҳайдовчилар ёллашни моддий ҳолати етарли шахслар хоҳлайди, лекин бунинг ҳуқуқий тартиби йўқ эди. 30 апрелдан кучга кирадиган Янги Меҳнат кодексида бор.

Уй ишчилари кимлар? Иш берувчиларчи?

16 ёшдан ошган, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи ходимлардир. Бунда иш берувчи бўлиб оддий жисмоний шахслар ҳам бўлиши мумкин.

Меҳнат шартнома қандай тузилади?

Меҳнат шартномаси уч нусхада тузилади. Битта нусха ёлланма ишчида, битта нусха иш берувчи жисмоний шахсда, битта нусха солиқ органларида бўлади (худди ижара шартномасидек). Номуайян ва муддатли тузилиши мумкин. Уй эгаси ишчини озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлайдиган бўлса, бу шартномада белгиланиши керак.

Уй ишчиси ёллаш учун буйруқ чиқарилмайди. Меҳнат дафтарчаси юритилмайди. Иш хафтаси ва йиллик таътил Меҳнат кодексидаги бошқа ходимлар каби бўлади.

Шартнома бекор қилиш

Шартнома иш берувчи бўлган жисмоний шахс вафот этганда автоматик бекор бўлади. Ходимнинг ўз вазифалари бир марта қўпол равишда бузишлар рўйхати шартномада келтирса бўлади. Биронтасини қилиб қўйса ходим бўшатилади. Ходим ўз хоҳиши билан бекор қилмоқчи бўлса, 7 кун олдин огоҳлантириб бўшаб кетаверади.

Иш стажи фақатгина ижтимоий солиқ тўланганда кетаркан.

Ашнақа гапларда энди!

#norma

@bahodirahmedoff
17.1K viewsedited  13:54
Ochish/sharhlash
2022-11-13 16:19:47 Солиққа "кварталный отчёт" топшириш бекор қилинаркан

2023 йил 1 январдан
бухгалтерия ҳисоби субъектлари молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига ҳар чоракда тақдим этиш талаби бекор қилинаркан.

2023 йилдан айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлар йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.

2023 йил 1 январдан қуйидаги статистик ҳисобот турлари бекор қилинади:

Биржа фаолияти тўғрисида ҳисобот;
Меҳнат шароитлари аҳволи тўғрисида ҳисобот;
Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот;
Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизматлари тўғрисида ҳисобот;
Тижорат банки фаолияти тўғрисида ҳисобот;
Суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида ҳисобот;
Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлари тўғрисидаги ҳисобот;
Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисобот;
Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот.

“Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–419-сон, 10.11.2022 й.).

#xabar

@bahodirahmedoff
5.1K views13:19
Ochish/sharhlash
2022-11-12 17:18:02 IELTS олган давлат хизматчиларига тўланадиган устама

"Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2021 йил 19 майда қабул қилинган 5117-сон Президент қарорига асосан муҳим тартиб ўрнатилган:

– 2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан тўланиши белгиланган.

– 2022 йилдан бошлаб давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланган.

Мақсад: давлат хизматчилари томонидан хорижий тилларни ўзлаштириш даражасини ошириш ҳамда давлат органларини юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар билан тўлдириш.

#eslatma

@bahodirahmedoff
3.2K views14:18
Ochish/sharhlash
2022-11-12 16:16:11 Дўстлар, энди Яндекс Дзен платформасида "Тарихий биннарсалар" лойиҳасини бошладим. Бунда турли қизиқарли тарихий маълумотлар, мақолалар, таржималар бериб борилади. Подписка қилиб қўйинглар илтимос.

Бугунги мавзу Ассасинлар

Мақолани ўқиш учун: https://dzen.ru/media/id/636f3d585d1bb103eefc2fb2/636f3daa80b3a2694afb1ddc

@nurbekalimov
2.5K views13:16
Ochish/sharhlash
2022-11-11 13:45:02 "Иномаркалар"ни энди фақат дилерлар сотиши бекор қилинади

2023 йил 1 январдан
қуйидагилар бекор қилинади:

тадбиркорлар устав фондини камайтиришга оид қарор тўғрисида кредиторларни ёзма хабардор қилиш ва ОАВда эълон бериш;
янги импорт автомобилларини фақат юридик шахслар – ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлари томонидан сотиш;
электрни шартномадаги ҳажмдан кўп ишлатган юридик шахсларга электр етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;
ЯТТ томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали солиқ органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.

"Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони

#xabar

@bahodirahmedoff
4.8K viewsedited  10:45
Ochish/sharhlash