Get Mystery Box with random crypto!

Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларида мактаб жиҳозлари учун ажратилган | Bahodir Ahmedov

Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларида мактаб жиҳозлари учун ажратилган маблағларни талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланибди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.Z.” МЧЖ раҳбари Г.Қ. Ангрен шаҳридаги мактаб-интернати директори В.У. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу мактабга аслида етказиб берилмаган мактаб жиҳозларини қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни сохталаштириш орқали 474,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.Z.” МЧЖ иш юритувчиси Ф.Қ., ёрдамчиси Ш.А. ва Чирчиқ шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб директори Г.М. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖ томонидан мактабга аслида етказиб берилмаган офис мебелларини қабул қилиб олганлиги юзасидан ҳужжатларни сохталаштириш орқали 124,2 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳарактлари ўтказилмоқда.

Қаранг, мактаб жиҳозлариниям талон-тарож қилиб юборадиган одамларимиз бор а? Мактабгача таълим ва халқ таълимидаги айрим ишларни кўриб ёқа ушлайсан одам. Коррупция йўқ жой дунёда йўқ. Барибир бу иллат маълум миқдорда бўлади. Лекин болалар, таълим даргоҳларидаги талон-тарожликлар... Энди бу разиллик ҳақиқий.

@bahodirahmedoff