Get Mystery Box with random crypto!

Апелляцияга берсам яна давлат божи тўлайманми? #davlatboji С | Bahodir Ahmedov

Апелляцияга берсам яна давлат божи тўлайманми?

#davlatboji

Савол: Мерос иши бўйича туман судида ютқаздим. Энди апелляцияга беришим керак. Давлат божи яна тўлайманми?

Жавоб: суд ҳам давлат мажбурлов кучидан фойдаланган ҳолда ўз ишини амалга оширувчи ўзига хос бир "хизмат" десак бўлади. Адолат ўрнатиш учун йўлга қўйилган "хизмат". Унга ҳам маълум тўловларни қилиш лозим. Бу тўлов давлат божи деб аталади.

Биринчи инстанция судида, сизнинг ҳолатингизда туманлараро фуқаролик судига даъво ариза киритганингизда қанча бож тўлаган бўлсангиз шуни ярмини апелляция, кассация шикоятлари киритаётганингизда тўлайсиз.

"Давлат божи тўғрисида"ги Қонун Иловасида давлат божи ставкалари белгиланган. 1-банди "з"-бандостида апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи дея белгиланган.

Бунда давлат божини ҳисоблаш мулкий низоларда низолашилаётган даъво суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади. Фуқаролик судларида мулкий низоларда даъво суммасининг 4 фоизи (100 миллион сўмлик низода 4 миллион сўм). Агар даъво мулкий ҳусусиятда эга бўлмаса (масалан мажбурият юклаш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган жойларни бўшатиш) унда БҲМ 2 баробаридаги аниқ миқдорда тўланади.

Давлат божи бўйича гаплар кўп. Ҳали яна гаплашамиз.

@bahodirahmedoff