Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.55K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 78

2022-11-10 04:04:03 Бугун 2022 йил 10 ноябрь, демак бугундан "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун кучга киради!

Албатта 27 йилдан ортиқ вақт давомида кутилган ушбу қонуннинг амалиётда қўлланилиши сиз-у биз ўйлаганчалик осон эмас. Унинг ортида қанчадан қанча объектив ва субъектив таъсирлар бўлгани ҳатто Давлат раҳбари томонидан ҳам 4 августдаги видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтилган эди.

Ҳа, қонун бугундан расман кучга киради. Бироқ, унутмаслик лозим, бу қонун давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган давлат органларининг реестри тасдиқлангандан сўнггина ишлашни бошлайди. Янада соддароқ қилиб айтсак, Қонуннинг юраги — реестр. Унда айнан кимлар давлат фуқаролик хизматчилари экани аниқ-тиниқ қилиб белгиланади. Реестр Президент томонидан тасдиқланади, ваколатли орган томонидан унинг расмий веб-сайти (argos.uz)да эълон қилинади. Шундан сўнг, қонун кимларга татбиқ этилишини билиб олишимиз мумкин.

Айни пайтда шу аниқки, ваколатли орган — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан бир қатор давлат органлари билан ҳамкорликда қонун ижросини бевосита амалиётга татбиқ этилишига кўмаклашувчи Президент қарори лойиҳаси тайёрланган. Мазкур қарор лойиҳасида барча масалалар аниқ ва равшан баён этилган.

Қарорнинг 10 га яқин иловаси
қонуннинг деярли барча нормаларини қамраб олган бўлишини тахмин қиляпмиз. Қисқа қилиб айтганда, унда очиқ масала қолмаслигига ҳаракат қилинаётганга ўхшайди.

Билишимча, сўнгги паллада, тасдиқланишдан олдин етакчи давлатларнинг илғор тажрибасидан келиб чиқиб, Қарор билан тасдиқланиши кутилаётган низом ва тартиблар лойиҳаларига фикр ва мулоҳазалар олиш учун халқаро экспертларга ҳам тақдим этилган.

Яна озгина сабр қилсак, "Қонунга қўл ва оёқ" бўлиши кўзда тутилган Президент қарори ва яна бир қатор идоравий ҳужжатлар имзоланади ва ижрога қаратилади.

Катта эҳтимол билан давлат раҳбари Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммитидан қайтганидан кейин юқорида биз айтган қарорга имзо қўйилса керак.

@yuristkadr
3.2K views01:04
Ochish/sharhlash
2022-11-09 16:07:23 Тошкентдаги YANDEX GO биносига бостириб киришибди

Тошкент шаҳар. 2022 йил 05 ноябрь куни соат 17:40 ларда номаълум шахс ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш мақсадида, Яшнобод тумани Боткина кўчасида жойлашган “Yandex Go” биносига бостириб кирган.

У гуёки ўзини мижоз сифатида кўрсатиб бино ичига кириб, “New Impluse” оператори 30 ёшли Н.Э.нинг сочидан ушлаб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган ҳаракатлари билан бўйин қисмига ёнида бўлган ўткир тиғли жисимни тираган. У бор пулларини беришини талаб қилиб, 200.000 сўм атрофида пулларни олиб, номаълум томонга кетиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинган.

Мазкур жиноят иши Яшнобод тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 46 ёшли И.П. содир этганлиги аниқланиб, у процессуал тартибида ушланган.

P.S. Бугун нега ишламагани маълум бўлди мана. Битта таксист аканинг айтишича, таксистлардан олинадиган 11 фоиз тўлов 18,5 фоизга оширилганди дейди. Норозилик кўпайганди дейди. Ким билади дейсиз. Ҳусусий бир компания бўлса, унга бунча деб айтишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ.

@bahodirahmedoff
2.5K viewsedited  13:07
Ochish/sharhlash
2022-11-09 15:07:42 Ноҳақ бўшатишдими? Ишга тикланиш ўрнига компенсация олинг

Кўпчилик ноҳақдан, қонунга зид равишда бўшатилган ҳодимлар иш берувчи устидан судга мурожаат қилишмайди. Нега? Чунки барибир судда ютиб чиқсам ҳам ишда бошлиқ мени ишлагани қўймайди, менга кун бермайди деб ўйлайди. Аслида судда ютишни бошқа-ча йўли ҳам бор. Қанақа йўли борлигини тушунтираман. Let's go!

Амалдаги Меҳнат кодекси 112-моддасида шундай норма бор:

Ходимнинг илтимосига кўра суд ишга тиклаш ўрнига унинг фойдасига камида 3 ойлик иш ҳақи миқдорида қўшимча ҳақ ундириб бериши мумкин.

Бунинг учун ҳаттоки суд жараёни давом этаётган вақтда ҳам қўшимча даъво билан ишга тиклашни 3 ойлик компенсацияга алмаштириш кифоя. Ишга бориб юрмайсиз. 3 ойлик маош ҳам ўртача ойлик иш ҳақи бўлади. Шунчаки окладдан уриб қўймайди. Бу қонунни менсимайдиган раҳбар учун ўзига хос "жазо" бўлади. Ўша раҳбарни ноқонуний буйруғи учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан жавобгарликка тортиш учун ариза масаласи эса бошқа мавзу. У бўйича алоҳида пост бор.

Буларни нимага ёзяпман? Ходимларни ҳуқуқларини тушунтиришдан ташқари бошқа мақсад ҳам бор. Иш берувчилар, кўзингизни очинг деган мазмунда.

3 ойлик компенсация бўйича норма Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 174-моддасида ҳам ўзгармай қолган.

@bahodirahmedoff
2.9K views12:07
Ochish/sharhlash
2022-11-09 10:23:30
11 ноябр - бутунжаҳон шоппинг байрамида реал чегирмалар

Бу кун муносабати билан бугундан чегирмалар байрами бизни кутмоқда. Замонавий трендларга мос ишлайдиган asaxiy.uz интернет дўкони реал чегирмалар ваъда қилмоқда. 9,10,11 ноябр кунлари чегирмалар очиқ эшик кунлари.

Нега реал? Чунки аслида 12 сўмдан сотиладиган нарсани ўша куни 14 минг чегирма билан 11,9 минг сўм сотяпмиз бугун дейиш бу компанияда бўлмайди.

Марҳамат қилиб чегирманинг додаларига кирорасизлар:
https://asaxiy.uz/product/1111
3.3K viewsedited  07:23
Ochish/sharhlash
2022-11-09 09:53:43 МЧЖларда ички аудит бекор қилинадиган бўляпти

Кеча жуда муҳим Президент қарори қабул қилинди.

ПҚ-415-сонли "Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорига асосан ўзгаришлар қуйидагича:

2022 йил 1 декабрдан бекор қилинади:

қуйидаги ташкилотларда ички аудитни ташкил этиш:

масъулияти чекланган жамиятлар;
активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;

МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;
МЧЖнинг вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тасдиқлаш;
МЧЖда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг камида 15 фоизи этиб белгилаш.

2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади.

@bahodirahmedoff
3.5K viewsedited  06:53
Ochish/sharhlash
2022-11-08 19:00:50 Ноаниқлик ва бўшлиқлар

Аслида қонунларда кучсиз томон учун афзалликлар белгиланган. Масалан ноаниқликлар ва бўшлиқлар бор жойларда. Ноаниқлик ва бўшлиқлар бўлиши салбий ҳолат. Аммо ҳамма масаланиям тартибга соладиган қонунлар ишлаб чиқиш деярли иложсиз. Тушунарсиз ҳолат чиқиб қолса, қонунда белгиланмаган бўлса бу фуқаро зиддига ишлаши керакмас. Аксинча!

Келинг шундай пайтда соҳалар бўйича нормаларни келтириб ўтамиз.

Солиқ Кодекси 13-модда. Солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципи

Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилади.

Божхона кодекси 4-модда. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси ҳуқуқларининг устуворлиги

Божхона тўғрисидаги қонунчиликдаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг фойдасига талқин қилинади.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун 11-модда: Тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади.

МСИЮТК 15-модда. Маъмурий ишларни қонунчилик асосида ҳал қилиш

Маъмурий ишларни кўриб чиқишда қонунчиликдаги барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар фуқаролар ва юридик шахсларнинг фойдасига талқин этилади.

Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида 11-модда. Манфаатдор шахслар ҳуқуқларининг устунлиги принципи

Маъмурий иш юритиш давомида юзага келадиган, қонунчиликнинг бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлари ва ноаниқликлари манфаатдор шахслар ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу манфаатдор шахслар фойдасига талқин қилинади.

ЖПК 463-модда. Айблов ҳукми чиқариш асослари

Айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади.

Аслида бундай ноаниқликлар ва бўшлиқлар сабабли айрим давлат органлари фуқаро ва тадбиркорларни овора қилади, харажатга туширади ва ҳо. Масалан, божхонада шундай ҳолатни гувоҳи бўлгандим.

@bahodirahmedoff
2.2K views16:00
Ochish/sharhlash
2022-11-08 10:30:02 Пиёда ва ҳайдовчилар

Кўчада кетаяпман. Пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтмоқчи бўлиб ўртароғида роса кутдим. Бирорта мошин ўзидан билиб тўхтамади. Тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчаларининг бизда ҳурмати 0. Албатта светафор ёки камера бўлиши ёки бўлмаса сал нарироқда ДАН ходими таёғини ўйнатиб туриши керак. Жазо механизми бўлмаган норма бу чала, носоз техникага ўхшайди. Рули ёки тормози йўқ машина.

Кимдир шаҳар ичида пиёдалар ҳар қандай вақтда устунликка эга бўлиши керак дейди. Машинаси борларда онгостида беихтиёр машиналарга "ҳурмат" кўрсатилишини хоҳлайди.

Мана шундай жойда ҳуқуқ ўртага чиқади. Яъни икки томонниям ҳуқуқи ва мажбурияти бор. Пиёдалар йўлакчасида машиналар тўхташи, пиёдалар ҳам рухсат этилмаган жойдан ўтмаслиги керак. Пиёданинг ҳуқуқи ҳайдовчиларнинг ҳуқуқини олдида, ҳайдовчилар ҳуқуқи пиёдалар олдида тугайди.

Давлат эса тенгликни ўрнатиши учун кучсизроқ тараф (пиёдалар)га имконият кўпроқ бериши керак.

@bahodirahmedoff
1.9K views07:30
Ochish/sharhlash
2022-11-07 18:30:33
Хитой ҳудудига қалдирғоч инини олиб кириш тақиқланган экан. Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ва Товарлар сифатини техник ва карантин назорат қилиш бош бошқармасининг 1712-фармойишида рўйхат берилган бўлиб, унда бу ҳам бор экан.

Хитойга учаётганлар қалдирғоч ини олиб бораман деб хомтама бўлманг Тузланган тухум билан тухум пўчоғиям олиб киришниям ҳаёлингизга келтирманг! Биламан оғир бўлади сизларга лекин қонун шундай.

@bahodirahmedoff
2.0K viewsedited  15:30
Ochish/sharhlash
2022-11-07 18:02:47 Давлат фуқаролик хизматчисига қандай интизомий жазолар қўшилмоқда?

Биз одатда интизомий жазо деса 3 турдаги жазони тушунамиз. Амалдаги меҳнат кодексида ҳам Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида ҳам (2023 йил 30 апрелдан кучга киради) 3 турдаги интизомий жазо белгиланган:

1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланган бўлса 50 фоизгача ҳам бўлади;
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (мунтазам ва бир марта қўпол равишда бузиш ортидан).

Бироқ давлат фуқаролик хизматида бошқачароқ тартиб бўлади.

Яқинда қабул қилинган "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонунга кўра, давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилади:

ҳайфсан;
ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима;
малака даражасини пасайтириш;
давлат фуқаролик хизмати лавозимини пасайтириш
;
эгаллаб турган давлат фуқаролик хизмати лавозимидан озод қилиш.

Малака даражаси билан лавозим пасайтирилишини фарқига борасиз. Ўқитувчи ва давлат ташкилоти юристлари айниқса буни яхши билади.

@bahodirahmedoff
2.3K views15:02
Ochish/sharhlash
2022-11-07 17:26:14
#ЭЪЛОН

2022 йил 8 ноябрь куни соат 11:00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда депутатлар томонидан Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилиб тасдиқланган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Мажлис Қонунчилик палатасининг youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
___________________________________

8 ноября 2022 года в 11:00 состоится очередное пленарное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса. В ходе заседания предусматривается обсуждение ряда проектов законов, рассмотренных и утвержденных на очередном заседании Кенгаша нижней палаты парламента. Заседание будет транслироваться в прямом эфире на YouTube-канале Законодательной палаты.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
2.4K views14:26
Ochish/sharhlash