Get Mystery Box with random crypto!

Дўстим Фурқат Усмановнинг 'Инсон' ҳужжатли фильми 1-5 ноябрь к | Bahodir Ahmedov

Дўстим Фурқат Усмановнинг "Инсон" ҳужжатли фильми 1-5 ноябрь кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида «Қўрқут ота» халқаро кинофестивали «Энг яхши ҳужжатли фильм» номинацияси бўйича Гран-при билан мукофотланибди. Фахрландим. Бир дўст сифатида, бир ўзбек сифатида, бир кино мухлиси сифатида фахр туйдим.

Фурқатнинг "Инсон" ҳужжатли фильми ҳақида қисқача гапирадиган бўлсак, мазкур кинокартина Кинематография агентлиги ҳамда “Spectre” студияси томонидан суратга олинган. "Инсон" сизу биз кўришимиз керак бўлган, кўриб бошқаларга тавсия қилишимиз лозим бўлган фильм.

Агар имконият соҳанинг ўз эгаларига берилса, биз бундай шохсупаларнинг кўпини кўрамиз. 2019 йил вақтлар Фурқат билан суҳбатимизни эслайман. "Менга имконият берилса идеяларим кўп ошна" деб ёниб гапирганди. Имкон берилди ва у ўзини кўрсатди.

Дўстим, ижоддан тўхтаманг. Ҳасталикни ҳам ҳали енгасиз!

@bahodirahmedoff