Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov
Kanaldagi mavzular:
Namuna
Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.55K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 99

2022-09-01 05:16:30 Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
2.6K views02:16
Ochish/sharhlash
2022-08-31 20:28:33 Президент суд тизими мустақил бўлмас экан, жамиятимизда ривожланиш бўлмаслигини айтиб шундай дебди:

"Суд идорасига иши тушган ҳар бир шахс ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишонч ҳосил қилиши лозим.

Янги Ўзбекистонда ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак!

Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Қанчалик қийин бўлмасин, суд тизимидаги ислоҳотларимизни албатта давом эттирамиз".

Суд тизими бўйича сезиларли ислоҳотлар кутиб қоламиз. Кадрлар бўйича ҳам.

@bahodirahmedoff
1.9K views17:28
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:21:39 Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг олий малака тоифаси бўйича тезкор реакция билдиргани кўплаб саволлар, тушунмовчиликлар юзага келишига имкон бермади.

Вазир маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда 15 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга олий тоифали педагогларнинг жорий йил ўтказилган аттестация жараёнларида иштирок этмаганлиги натижасида мавжуд малака тоифасини йўқотганлигига доир нотўғри талқинлар тарқалмоқда.

"Азиз устозлар!

Ҳавотирга ўрин йўқ! Халқ таълими вазири сифатида шуни алоҳида таъкидлаб ўтаманки, жорий йил март-май ойларида малака тоифаси олиш учун ўтказилган аттестация даврида амалда бўлган тартибга асосан, 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифага эга педагогларнинг аттестациядан ўтиши мажбурий бўлмаган ва уларнинг олий тоифа малакаси умрбод сақлаб қолинади", дейди у.

Бу тоифадаги педагог ходимларимизнинг ойлик иш ҳақлари олий малака тоифага тегишли лавозим окладидан тўланаркан. Инсайдерларим ҳам буни тасдиқлади.

@bahodirahmedoff
2.8K views16:21
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:09:23
Epsilon компаниясидан ойлик пулини ололмаётган фуқаро хақида ёзгандим. Ушбу масала Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси томонидан ўрганилибди.

Ўрганишга кўра, иш берувчи томонидан мурожаатчининг ойлик маошлари ўз вақтида берилмаганлиги ва Меҳнат кодексининг 154-161-моддалари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди. Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида “Epsilon Development Company” МЧЖнинг собиқ ходимига 21 498 072,03 сўм миқдорида иш хақини ундириш юзасидан суд ажрими чиқарилган.

Тезкорлик учун ташаккур!

@bahodirahmedoff
3.2K views14:09
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:25:36
Конституцион ислоҳотлар билан бир қаторда, халқ манфаатини кўзлаб янги қарор ва қонунлар ҳам қабул қилиняпти. Буни ҳис қилиш учун биринчи ўринда солиқ сиёсатидаги енгилликларни санаб ўтиш етарли. Масалан, ота-оналар хусусий мактабларга қилинган тўлов учун даромад солиғидан озод этилди. Ночор оилаларнинг иқтидорли фарзандлари хусусий боғча ва мактабларда текинга ўқиши мумкин, лекин имтиёзга ота-оналарнинг даромади сифатида солиқ солинарди. Бу имтиёз ҳам солиқдан озод қилиняпти.

Сўнгги пайтларда солиқ солишда халқни ўйлаб иш кўриляпти. Сабаби ҳукумат халққа солиқдан қанча енгиллик яратса, одамлар ғирром қилмасдан, солиқларни ўз вақтида тўлашини, бюджет тушумлари кўпайишини тушуниб етди.

@bahodirahmedoff
1.7K views11:25
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:01:55 Буюк психолог Виктор Франкл немислар концлагерида яшаган вақти ҳақида «Ҳаётга «ҳа» деб айт» номли китобида лагердаги инсонларни қуйидагича тасвирлайди:

«Лотин тилида «finis» сўзи бор. Бу сўз иккита маънони англатади: якун ва мақсад. Концлагерда яшайдиган одамлар ундан қачон чиқишини, ўзи умуман чиқишини ҳам билмайди. Унинг на ўлими, на жазо муддати тугаши ҳақида маълумот бор. Натижада лагердагилар ўзига умуман мақсад қўйишмайди. Улар учун энди фақат тарих аҳамиятга эга. Фақат ўтган кунларини эслашади ва ҳаёти тугагандек руҳий ҳолатда бўлишади. У учун фақат ўтмишдаги ҳаёти бор. Ярим мурдалар».

Томас Манн ўзининг "Мўъжизали тоғ" китобида ҳам шунга ўхшаш руҳий ҳолат ҳақида ёзади. У туберкулёз касаллиги билан чалинганлар даволанадиган санаторийда яшайдиган одамлар ҳақида гапириб, улар у ердан қачон чиқишларини, ўзи умуман чиқишларини билишмайди. На якуни аниқ, на ҳаётдан мақсади аниқ. Улар ҳам келажакдан маҳрум қилинган.

Ҳатто қамоқдаги одам жазо муддатини ва ҳаммаси яхши бўлса, бир куни у ердан чиқишини билади. Шундан келиб чиқиб нимадир мақсадлар қўяди, уларда хали умид бор. Лекин, ўша даврда концлагердагилар ёки туберкулёз санаторийсидагилар ҳатто шу «бахт»дан маҳрум қилинган эдилар.

Концлагерь ёки давосиз дард санаторийсига тушмаган бўлсада, фақат ўтмиш билан яшайдиганлар орамизда жуда кўп. Уларда фақат ўзининг, ота-бобосининг, ёки миллатининг неча асрликдир ўтмиши бор. Улар ҳам аслида тирик мурдалардир.

Кеча кимнингдир ота-бобоси оёғига латта боғлагани муҳим эмас, у нима якундан умид қилаётганлиги, нима мақсадни қўйганлиги муҳим.

Лотинча «финис»имиз гўзал бўлсин. Тирик мурда бўлишдан ўзи асрасин.

@allaevuzb
1.7K views11:01
Ochish/sharhlash
2022-08-31 11:09:30
Тошкент халқаро аэропортида 54 бош тимсоҳ болаларининг ноқонуний олиб ўтилаётганда божхоначилар томонидан ушланибди.

@bahodirahmedoff
4.5K views08:09
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:40:03Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевни судга беришибди

У шеърдан рухсатсиз фойдалангани учун муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айбланмоқда.

Фарғона вилоят адлия бошқармасининг маълумот беришича, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Беҳзод Фазлиддин ариза билан мурожаат қилади. Гап шундаки, хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев хеч қандай рухсат олмасдан шоирга тегишли “Кутмаган кунларим, кутган кунларим” тўпламидаги “Балосиз – гўёки ғамимни ейсиз” деб бошланувчи “Айёр дўстларим” шеъридан фойдаланиб қўшиқ ижро қилган. Ва бу ижод намунаси ижтимоий тармоқларда тарқалган, тўйларда фаол ижро қилинган. Шоир Б. Фазлиддин Фарғона вилоят адлия бошқармасидан бузилган муаллифлик ҳуқуқларини тиклаб беришни, хонандага нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мурожаат тегишли тартибда ўрганилди. Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг қарорига асосан, хонанда муаллифлик ҳуқуқбузарлиги содир этилганлик факти тасдиқланди. Унга нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланди. Шундан сўнг шоир Б.Фазлиддин фойдасига Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг хал қилув қарори эълон қилинди. Унга кўра, базавий хисоблаш миқдорининг 80 баробари, яъни 24 млн. сўм товон пули, 2 млн сўм маънавий зарар, жами 26 млн. сўм ундириб берилди ва хонанда Ж.Аҳмадалиев томонидан ижро этилган “Айёр дўстларим” номли қўшиқни ижтимоий тармоқлардан олиб ташлаш мажбурияти юклатилди.

Манба

@bahodirahmedoff
4.8K views07:40
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:14:35
Бугун 31 август - Қатағон қурбонларини ёд этиш куни!

Жойлари жаннатдан бўлсин!

@bahodirahmedoff
4.2K views07:14
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:51:17 Бугун ишдан КАМИДА бир соат эртароқ чиқиш ҳуқуқига эгасиз

Бугун байрам олди кун. Меҳнат кодексининг 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Шу жойида бир жумлага деярли ҳамма, ҳатто юрист ва кадр мутахассислари ҳам эътибор қаратмайди. "Камида" деган жумлага. Биз бир соатни олиб олганмиз. Агар иш берувчи хоҳласа, 2-3 соат олдин ҳам.

Шунингдек, эртага 1 сентябр - Мустақиллик байрами бўлгани сабабли кўплаб давлат ташкилотларининг жамоа шартномаларида байрам мукофотларини бериш масаласи аниқ қилиб белгилаб қўйилган бўлади.

Иш берувчилар, байрам пулларини байрамдан кейин эмас, айнан байрамгача беринглар. Ходимлар учун бу ҳам катта эътибор.

Тошкент шаҳар бандлик бош Бошқармаси! Сизлар барибир бермасанглар керак а?

@bahodirahmedoff
3.7K views06:51
Ochish/sharhlash