Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.73K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 96

2022-09-06 08:00:40 Яримйилликда экология учун салкам 2 трлн пул сарфланган. Экопатрул эса ҳалиям кўринмайди

2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тадбирлари учун давлат бюджетидан жами 1 трлн 942,2 млрд сўм йўналтирилган.

Мазкур маблағлари атмосфера ҳавоси муҳофазасига, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилишга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазасига, Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган экологик тадбирларга, ерларни сув ва шамол эрозиясидан сақлашга ва ерлар рекултивациясига сарфланган.

Шунингдек, кўриб чиқилган даврда республика аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқава сув тизимларини яхшилаш дастурларни амалга ошириш бўйича 173 та объектларга 1 трлн 131,6 млрд сўм маблағлар молиялаштириб берилган.

P.S. Экологияга шунча пул сарфланяптикан. Бу тўғри пуллар. Претензия йўқ. Фақат мана шу пулларни янада бюджетга юк туширмай амалга оширишни бир иложи бор. Бу экопатрулни ГАИдан ҳам кўпроқ қилиш. Албатта профессионалларни. Порахўр каззобларни эмас. Ахлат ташлаган, машинасини ойнасини очиб баклажкани отворадиганлар, светафорда тўхтаб туриб нос тупурадиганларни ушлаб жазолаш керак. Атроф-муҳитга ҳурматни мулойим супургилик билан шакллантира олмаймиз.

SuperP.S. Сал қаттиққўлроқ, сал қатъиятлироқ бўлинг Обломуродов. Ўзизни эҳтиёт қилиб юраверсангиз, экологиямиз энасиникига кириб кетади, Экоқўмитаям обрўси йўқ, дуч келган одам тепиб ўтиб кетадиган ташкилот сифатида тарихда қолади.

@bahodirahmedoff
5.6K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-09-06 07:27:08
Дарсликлар масаласида қанча жон куйдирсак буёқда айрим "ўқитувчилар" китобларни ерга сочмоқда. Булар ҳақиқий муаллимлар эмас. Ҳақиқий ўқитувчи бундай сочилиб ётган қадрли бойликни кўриб йиғлаб юборади. Яна болалар устига отиб юбораётганини-чи?

Китобни отаётган ўқитувчи ва бундай муҳитни яратган халқ таълими раҳбарларини ишдан олинишини сўрайман. Бу муқаддас касбга лаёқатсизлик. Уни ҳурматини бир пул қилиш... Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисми 4-банди, меҳнат вазифасини қўпол равишда бузиш дея ишдан олиниши, жавобгарликка тортилиши лозим.

@bahodirahmedoff
8.0K views04:27
Ochish/sharhlash
2022-09-05 19:48:15 Дарсликлар нархи ва сифатидан ташқари манфаатдорлар ҳам топилиб жазоланиши керак

Мактаб дарсликларига оид давлат раҳбарининг тегишли топшириғидан сўнг, Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков мазкур масала бўйича танқидий йиғилиш ўтказибди.

Унда барча мактаб дарсликларини комплекс текширувдан ўтказиш, улардаги мавжуд хато ва камчиликларни аниқлаш, сифатини яхшилаш бўйича Президент Администрацияси, Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ва яна бир қатор ташкилотларнинг масъул вакилларидан иборат катта ишчи гуруҳ тузиларкан.

Менимча, бу ерда фокусни фақатгина дарсликларни нархи, уларнинг сифатига эътибор қаратишдан ташқари коррупциоген ҳолатларни ҳам аниқлаш керак. Бу ишлар шунчаки ишдаги камчилик туфайли пайдо бўлмайди. Албатта бунинг тагида манфаат ётади. Ўша манфаат эгалари кимлар? Схемалари қандай қурилган? Буни Бош прокуратурага топширилиши керак. У ерда яхши кадрлар йўқ эмас. Шунчаки фаолиятига аралашмаслик ва аралашишга қўймаслик керак.

@bahodirahmedoff
432 viewsedited  16:48
Ochish/sharhlash
2022-09-05 18:33:08Буюкнинг ташрифи: машҳур режиссёр ва актёр Такеши Китанo Тошкентга келаркан

Машҳур актёр, истеъдодли сценарист, режиссёр, замонавий кинонинг энг кўзга кўринган намоёндаларидан бири Такеши Китано бу йилги кинофестиваль меҳмони экан. Мен учун у дунёнинг топ режиссёри.

Япон киносига қизиқувчилар учун Китано ўзининг энг машҳур киноларидан бири – «Сонатина»ни олиб келади. Режиссёрнинг энг яхши асарларидан бири ҳисобланган фильм кўплаб мукофотларга сазовор бўлган.

Намойиш 17 сентябрь куни Бутунжаҳон кино кунлари доирасида бўлиб ўтади. Намойишдан кейин эса режиссёр билан ижодий учрашув бўлар экан. Бу ёш киноижодкорлар учун айни муддао.

Маълумот учун, Япония кино кунлари Ўзбекистон ва Япония элчихоналари кўмагида ташкил этилади.
1.8K views15:33
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:31:03 Америкалик файласуф Жон Ролз либерализмнинг концептуал-назарий асосларини, қонуннинг адолатлилиги масалаларини таҳлил қилган. Шу одамнинг қизиқ бир фикрий эксперименти бор. Бу фикрий экспериментдан мақсад - қонуннинг қанчалик адолатлилигига баҳо беришдир.

Фараз қилинг, сиз онангизнинг қорнидасиз, хали туғилмагансиз. Ақлингиз жойида. Аммо ўзингизнинг эркак ёки аёллигингиз, бой ёки камбағал оилада дунёга келишингиз, қайси дин, миллат, ирқ вакили бўлишингизни, қаерда туғилишингизни умуман билмайсиз. Аммо туғилишингиз аниқ.

Ўша ерда сизга ўзингиз туғиладиган юртда инсонларнинг ҳуқуқ ва бурчлари қандай бўлишини ҳал қилиш ваколати берилди.

Хўш, она қорнида қандай қонунни ёзасиз? Бирор жинсга устунлик берасизми? Дейлик, эркаклар ҳукмрон бўлсин деб ёза оласизми? Жинсингиз ҳақида ҳеч нарсани билмайсиз, балки аёлдирсиз, балки эркак, бу сизга номаълум. Транс бўлиб туғилишингиз эҳтимолини ҳам ёддан чиқарманг.

Таваккал қилмай ҳаммасига тенг ҳуқуқ бериб қўярсиз балки? Қонунда бойларга, мансабдорларга имтиёзлар берармидингиз? Қашшоқ оилада туғилиб қолишингиз эҳтимоли йўқ эмас. Балки пролетар диктатурасини қонунлаштирарсиз? Сизни туғадиган аёл асилзода, бой бўлиши мумкин.

Ёзган қонунингиз эса ўзингизнинг зарарингизга бўлиб қолиши мумкин.

Бирор динни қонунан ҳукмрон қилишни танлармидингиз? Унутманг, қандай оилада туғилишингизни аввалдан билмайсиз. Озчилик дин вакиллари оиласида туғилиб қолишингиз эҳтимоли бор. Масалан, исломий давлатда буддист оиласида туғилдингиз.

Хуллас, сиз она қорнидасиз, худбинсиз, ўз манфаатингизни ўйлайсиз. Айни пайтда жуда ақллисиз. Қайси стратегияни танлайсиз, секулар, қонун олдида тенглик, жинсий, миллий, диний, ирқий тенгликними ёки таваккалига бир миллат, дин, ирқ, синфга устунлик берасизми? Ақл нима дейди?

Албатта бу фикрий эксперимент. Ҳеч ким она қорнида буларни ўйламайди. Аммо қонунлар қандай бўлиши кераклиги, туғилажак фарзандларимиз қандай жамиятда яшаши ҳақида бош қотирганда ўзимизни ўзлигини унутган, аммо ақлли ёш боладек тасаввур қилиб кўрармиз?

Хуршид Йўлдош

@bahodirahmedoff
2.6K views13:31
Ochish/sharhlash
2022-09-05 15:49:49 Ўзсаноатқурилишбанк ҳар бири 450 млн сўм бўлган учта EQUINOX автомобилини харид қилиш учун Ўзавтомоторс дилерлари билан шартнома имзолабди.

Маълумот ўрнида: ушбу банк акциядорлари Молия вазирлиги, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва бошқалар. Қисқа қилиб айтганда, давлат пули...

@bahodirahmedoff
3.0K views12:49
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:37:57 ​Битта тадбиркор акамиз пулдан қизғаниб адвокат олмади. Яхши бир адвокат укамиз бу ишни 100 фоиз ютаман деб турганди. Йўқ, ўзим ҳал қиламан, деди тадбиркор. Қарор чиқибди: тадбиркор акамиз 400 млн.га яқин пулга тушди.

@bahodirahmedoff
2.9K views06:37
Ochish/sharhlash
2022-09-04 16:44:13 Олий суд Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, маҳкама матбуот котиби Азиз Абидов ҳали кучга кирмаган, апелляцияда кўрилаётган иш юзасидан ўз фикрини билдириб журналистларга тош отибди.

Ўзи Олий суднинг бу тузилмаси доимо муносабатларга кўр-кўрона муносабат берилдими берилди қабилида иш тутади.

"...танқидларга нисбатан Олий суд матбуот хизмати қандай муносабат билдираётганини жамоатчилик кўриб турибди: гоҳ танқидда кўтарилган мавзуни шундоқ такрорлаган ҳолда “муносабат” билдирса, гоҳ ҳали қонуний кучга кирмаган ҳукмни “қонуний” эканини даъво қилиб, журналистни малакасизликда айблайди. Бундан ташқари, чоп этилаётган танқидларни “суд ишига аралашиш” ёки “судьяга таъсир ўтказиш” деб баҳолайди.
Олий суд матбуот хизматининг оммавий ахборот воситаларида мунтазам чоп этилаётган танқидларга ўта-ўта юзаки муносабат билдиришини ёки ўхшаса-ўхшамаса “раддия” беришини ҳали бирорта журналист “сўз эркинлигини бўғиш” деб талқин қилаётгани йўқ. Аммо унутмаслик керакки, унинг (Азиз Обидов) бу ҳаракатлари айнан сўз эркинлигини бўғишдир", дейилади мақолада.

Мен Олий судга янги раис келганида дўппимни осмонга отиб биринчилардан қиладиган иши махкаманинг матбуот хизматини "тозалаш" экани ҳақида ёзгандим. Аммо ҳозирча ўзгариш йўқ.

Суд билан жамоатчилик ўртасида кўприксиз юриш давом этади...

@bahodirahmedoff
2.7K viewsedited  13:44
Ochish/sharhlash
2022-09-04 16:08:34 Диққат диққат: Жиноят процессида адвокат монопол эмас!

Маълумки, адвокат ўзига юридик ёрдам сўраб мурожаат этган жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади. Бу учун қонунда назарда тутилган воситалар ва усуллардан фойдаланади. Бошқа шахслар ҳам адвокат мақомида иштирок этишлари мумкинми? Келинг, шу саволга жавобни кўриб чиқамиз.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 49-моддаси 3-қисмига асосан, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари ёки қонуний вакилларидан бирининг адвокат билан бир қаторда ҳимоячи сифатида иштирок этишига гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосномаси бўйича суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суд ажримига биноан йўл қўйилиши мумкин.

Ушбу қонун мазмунига кўра, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари ёки қонуний вакилларидан бири адвокат билан бир қаторда ҳимоячи сифатида иштирок этиши назарда тутилиб, уларга ҳимоячи мақомида ҳаракатланиш ҳуқуқи тақдим этилмоқда.

Бироқ, амалиётда суриштирувчи ва терговчи гумон қилинувчининг, айбланувчининг яқин қариндошлари ёки қонуний вакилларидан бирини адвокат билан бир қаторда ҳимоячи сифатида иштирок этишига рухсат бермайди. Мен шахсан ўз амалиётимда бунга дуч келмадим, бошқаларда яна билмадим.

Суд жараёнида камдан-кам ҳолларда судья бу ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиради. Аксарият ҳолларда рад этиб, ишда қатнашаётган адвокатга эга бўлганлигига урғу беради. Бу билан фақатгина адвокати орқали ҳимоя ҳуқуқини амалга ошириши мумкинлигини таъкидлагандек бўлади. Афсуски ундай бўлмаслиги керак!

Чунки, ЎзР ЖПКнинг 24-моддасига мувофиқ, гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Ҳимояланиш ҳуқуқи суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд зиммасидаги гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига унга берилган ҳуқуқларни тушунтириб бериш ҳамда у ўзига қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда ҳақиқий имкониятга эга бўлишига қаратилган чора-тадбирлар кўриш мажбурияти билан таъминланади.

Амалиётдан бир мисолни келтириб ўтишни лозим деб топдим.

Бир она (адвокат ва юридик соҳа вакили эмас) фарзанди-ўғлини ҳимоя қилишни, ўз ҳуқуқларидан қандай фойдаланишни яхши билар эди. Ўғлини адвокатдан кўра яхшироқ тушунар эди. Ишда ўғлига адвокат ёллаган бўлса ҳам, ўзи адвокат билан бирга ҳимоячи сифатида ишда иштирок этди. Суд бунга рухсат бериб ажрим чиқарди.

Шу орқали тез-тез ўғлининг аҳволидан хабар олиш учун тергов ҳисбхонасига бориб келар, фарзандининг дардини ўзгача эшитар эди. Ишда фарзандининг ҳимояланиш ҳуқуқини таъминланишида ҳимоячи билан биргаликда фаол иштирок этди. Ҳамма ўз вазифасини виждонан бажарди.

Суд натижаси қандай якунланганлигидан қатьий назар, она ва унинг фарзанди суд қарори билан келишди, шикоят ёзишгача боришмади.

Нега деб ўйлайсиз? Балки ўғлининг ҳуқуқлари таъминланганидан, ёки суд жараёнида бевосита иштирокчи бўлганидан, ёхуд суд ишга холисона ёндашиб ҳақиқатни юзага чиқарганиданми...?

Агар суд инсонларга қонунда назарда тутилган барча ҳуқуқлардан фойдаланишга реал имкон берса, уларда ҳам кейинчалик судларга нисбатан ҳақли эътирозлар камайишига сабаб бўлади.

Шундай экан, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда ҳақиқий имкониятга эга бўлишига шароит яратиб берилса, ошкоралик, шаффофлик, қолаверса одил судловга ишонч хисси ошишига хизмат қилади деб ўйлайман.

Зеро, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этиш лозим!

@Advokat_Abdullayev
2.8K views13:08
Ochish/sharhlash
2022-09-04 09:05:06
Мактаб дарсликлари ижараси нархининг ошишига дарсликлар босиш "Ўқитувчи" нашриёти "KolorPak" МЧЖга ўтказилгани сабаб экани ҳақида гаплар юрибди. Бу компания ҳақида билсангиз керак. Газета.уз яхши ўрганиш қилган бу ҳақда.

Давлатдан ҳусусий секторга ўтказилгани яхши албатта. Лекин бизда вазият жичча бошқачароқ.

Бизда ҳусусий сектор ўзимизни қора кўзлар

@bahodirahmedoff
5.0K views06:05
Ochish/sharhlash