Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov
Kanaldagi mavzular:
Namuna
Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.55K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 97

2022-09-06 10:09:26 Тескари приоритетлар

"Бизда амалдорларни жиноий қилмиши ҳақида инфо чиқиб кетиб лавозимдан кетиши эҳтимоли, уларнинг интим видеоси чиқиб кетиб ишдан кетиш эҳтимолидан кам." демоқда Блогер Хошимов.

Бу гапларга қўшиламан, чунки биз жуда бир чувствительный халқмиз. Аслида уни ким билан ётгани ё ишдан ташқари пайтда қаерда нима кайф қилаётганимас, қанча пулни ўмариб, қанча ерни сотиб, қанақа коррупциялар қиляётганига чувсчтвительный бўлишимиз керак.

Лекин бизга уни тўшаги қизиқроқ ва массово обсуждать қилинади. Ўғирликлар эса бир ховуч интеллигенцияга қизиқ холос.

Шунинг учун ҳам амалдорлар компроматлардан ўлгудай қўрқади, қонунлардан эса йўқ. Аслида, нормал жамиятларда қонунлардан қўрқиши керак ҳамма...

@nurbekalimov
3.8K views07:09
Ochish/sharhlash
2022-09-06 09:45:32 Афтидан, сариқ карточка кўрсатилди. Ҳозирча қизил эмас...

@bahodirahmedoff
4.7K views06:45
Ochish/sharhlash
2022-09-06 08:59:45
Тўра ака валидол керакмасми?

@bahodirahmedoff
15.6K views05:59
Ochish/sharhlash
2022-09-06 08:52:19 Президент:

"Сурхондарёда, жаноб, прокурор билан гаплашаётган бир ҳоким бор - 29 та мактаб. Сен прокурор билан телефонда гаплашишдан олдин мактаблар қурилишини жойига қўйиб қўй. Чарчаган бўлсанг, ишдан оламан сени ҳам".

Давлат раҳбари бу гапни мактаблар таъмирланиши бўйича салбий рақамларни келтира туриб айтиб ўтган.

Манба

Гап нимадалигини билиш учун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва прокурор кейсига қаралсин.

@bahodirahmedoff
5.3K viewsedited  05:52
Ochish/sharhlash
2022-09-06 08:00:40 Яримйилликда экология учун салкам 2 трлн пул сарфланган. Экопатрул эса ҳалиям кўринмайди

2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тадбирлари учун давлат бюджетидан жами 1 трлн 942,2 млрд сўм йўналтирилган.

Мазкур маблағлари атмосфера ҳавоси муҳофазасига, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилишга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазасига, Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган экологик тадбирларга, ерларни сув ва шамол эрозиясидан сақлашга ва ерлар рекултивациясига сарфланган.

Шунингдек, кўриб чиқилган даврда республика аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқава сув тизимларини яхшилаш дастурларни амалга ошириш бўйича 173 та объектларга 1 трлн 131,6 млрд сўм маблағлар молиялаштириб берилган.

P.S. Экологияга шунча пул сарфланяптикан. Бу тўғри пуллар. Претензия йўқ. Фақат мана шу пулларни янада бюджетга юк туширмай амалга оширишни бир иложи бор. Бу экопатрулни ГАИдан ҳам кўпроқ қилиш. Албатта профессионалларни. Порахўр каззобларни эмас. Ахлат ташлаган, машинасини ойнасини очиб баклажкани отворадиганлар, светафорда тўхтаб туриб нос тупурадиганларни ушлаб жазолаш керак. Атроф-муҳитга ҳурматни мулойим супургилик билан шакллантира олмаймиз.

SuperP.S. Сал қаттиққўлроқ, сал қатъиятлироқ бўлинг Обломуродов. Ўзизни эҳтиёт қилиб юраверсангиз, экологиямиз энасиникига кириб кетади, Экоқўмитаям обрўси йўқ, дуч келган одам тепиб ўтиб кетадиган ташкилот сифатида тарихда қолади.

@bahodirahmedoff
5.6K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-09-06 07:27:08
Дарсликлар масаласида қанча жон куйдирсак буёқда айрим "ўқитувчилар" китобларни ерга сочмоқда. Булар ҳақиқий муаллимлар эмас. Ҳақиқий ўқитувчи бундай сочилиб ётган қадрли бойликни кўриб йиғлаб юборади. Яна болалар устига отиб юбораётганини-чи?

Китобни отаётган ўқитувчи ва бундай муҳитни яратган халқ таълими раҳбарларини ишдан олинишини сўрайман. Бу муқаддас касбга лаёқатсизлик. Уни ҳурматини бир пул қилиш... Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисми 4-банди, меҳнат вазифасини қўпол равишда бузиш дея ишдан олиниши, жавобгарликка тортилиши лозим.

@bahodirahmedoff
8.0K views04:27
Ochish/sharhlash
2022-09-05 19:48:15 Дарсликлар нархи ва сифатидан ташқари манфаатдорлар ҳам топилиб жазоланиши керак

Мактаб дарсликларига оид давлат раҳбарининг тегишли топшириғидан сўнг, Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков мазкур масала бўйича танқидий йиғилиш ўтказибди.

Унда барча мактаб дарсликларини комплекс текширувдан ўтказиш, улардаги мавжуд хато ва камчиликларни аниқлаш, сифатини яхшилаш бўйича Президент Администрацияси, Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ва яна бир қатор ташкилотларнинг масъул вакилларидан иборат катта ишчи гуруҳ тузиларкан.

Менимча, бу ерда фокусни фақатгина дарсликларни нархи, уларнинг сифатига эътибор қаратишдан ташқари коррупциоген ҳолатларни ҳам аниқлаш керак. Бу ишлар шунчаки ишдаги камчилик туфайли пайдо бўлмайди. Албатта бунинг тагида манфаат ётади. Ўша манфаат эгалари кимлар? Схемалари қандай қурилган? Буни Бош прокуратурага топширилиши керак. У ерда яхши кадрлар йўқ эмас. Шунчаки фаолиятига аралашмаслик ва аралашишга қўймаслик керак.

@bahodirahmedoff
432 viewsedited  16:48
Ochish/sharhlash
2022-09-05 18:33:08Буюкнинг ташрифи: машҳур режиссёр ва актёр Такеши Китанo Тошкентга келаркан

Машҳур актёр, истеъдодли сценарист, режиссёр, замонавий кинонинг энг кўзга кўринган намоёндаларидан бири Такеши Китано бу йилги кинофестиваль меҳмони экан. Мен учун у дунёнинг топ режиссёри.

Япон киносига қизиқувчилар учун Китано ўзининг энг машҳур киноларидан бири – «Сонатина»ни олиб келади. Режиссёрнинг энг яхши асарларидан бири ҳисобланган фильм кўплаб мукофотларга сазовор бўлган.

Намойиш 17 сентябрь куни Бутунжаҳон кино кунлари доирасида бўлиб ўтади. Намойишдан кейин эса режиссёр билан ижодий учрашув бўлар экан. Бу ёш киноижодкорлар учун айни муддао.

Маълумот учун, Япония кино кунлари Ўзбекистон ва Япония элчихоналари кўмагида ташкил этилади.
1.8K views15:33
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:31:03 Америкалик файласуф Жон Ролз либерализмнинг концептуал-назарий асосларини, қонуннинг адолатлилиги масалаларини таҳлил қилган. Шу одамнинг қизиқ бир фикрий эксперименти бор. Бу фикрий экспериментдан мақсад - қонуннинг қанчалик адолатлилигига баҳо беришдир.

Фараз қилинг, сиз онангизнинг қорнидасиз, хали туғилмагансиз. Ақлингиз жойида. Аммо ўзингизнинг эркак ёки аёллигингиз, бой ёки камбағал оилада дунёга келишингиз, қайси дин, миллат, ирқ вакили бўлишингизни, қаерда туғилишингизни умуман билмайсиз. Аммо туғилишингиз аниқ.

Ўша ерда сизга ўзингиз туғиладиган юртда инсонларнинг ҳуқуқ ва бурчлари қандай бўлишини ҳал қилиш ваколати берилди.

Хўш, она қорнида қандай қонунни ёзасиз? Бирор жинсга устунлик берасизми? Дейлик, эркаклар ҳукмрон бўлсин деб ёза оласизми? Жинсингиз ҳақида ҳеч нарсани билмайсиз, балки аёлдирсиз, балки эркак, бу сизга номаълум. Транс бўлиб туғилишингиз эҳтимолини ҳам ёддан чиқарманг.

Таваккал қилмай ҳаммасига тенг ҳуқуқ бериб қўярсиз балки? Қонунда бойларга, мансабдорларга имтиёзлар берармидингиз? Қашшоқ оилада туғилиб қолишингиз эҳтимоли йўқ эмас. Балки пролетар диктатурасини қонунлаштирарсиз? Сизни туғадиган аёл асилзода, бой бўлиши мумкин.

Ёзган қонунингиз эса ўзингизнинг зарарингизга бўлиб қолиши мумкин.

Бирор динни қонунан ҳукмрон қилишни танлармидингиз? Унутманг, қандай оилада туғилишингизни аввалдан билмайсиз. Озчилик дин вакиллари оиласида туғилиб қолишингиз эҳтимоли бор. Масалан, исломий давлатда буддист оиласида туғилдингиз.

Хуллас, сиз она қорнидасиз, худбинсиз, ўз манфаатингизни ўйлайсиз. Айни пайтда жуда ақллисиз. Қайси стратегияни танлайсиз, секулар, қонун олдида тенглик, жинсий, миллий, диний, ирқий тенгликними ёки таваккалига бир миллат, дин, ирқ, синфга устунлик берасизми? Ақл нима дейди?

Албатта бу фикрий эксперимент. Ҳеч ким она қорнида буларни ўйламайди. Аммо қонунлар қандай бўлиши кераклиги, туғилажак фарзандларимиз қандай жамиятда яшаши ҳақида бош қотирганда ўзимизни ўзлигини унутган, аммо ақлли ёш боладек тасаввур қилиб кўрармиз?

Хуршид Йўлдош

@bahodirahmedoff
2.6K views13:31
Ochish/sharhlash
2022-09-05 15:49:49 Ўзсаноатқурилишбанк ҳар бири 450 млн сўм бўлган учта EQUINOX автомобилини харид қилиш учун Ўзавтомоторс дилерлари билан шартнома имзолабди.

Маълумот ўрнида: ушбу банк акциядорлари Молия вазирлиги, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва бошқалар. Қисқа қилиб айтганда, давлат пули...

@bahodirahmedoff
3.0K views12:49
Ochish/sharhlash