Get Mystery Box with random crypto!

Ҳибсга олинган журналистлар Россиядаги норозиликлар вақтида 8 | Bahodir Ahmedov

Ҳибсга олинган журналистлар

Россиядаги норозиликлар вақтида 80 дан кўпроқ журналистлар ҳибсга олинибди. Ҳолатга АҚШ элчихонаси муносабат билдирибди:

"Алексей Навальнийни қўллаб ўтказилаётган намойишларда Россия ҳукумати кўплаб фаоллар ва журналистларни қўлга олди. Россияни инсон ҳуқуқлари талабини бажаришга чақирамиз”, дейилган элчихона баёнотида.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса бунга қуйидагича жавоб берган:

Сиз жон куйдириб оқлаётган намойишлар ноқонуний ҳисобланади. Бунақа ишларда Американинг ўзида нима қилишларини биласизми? Одамларга ўқ узишади. Иккиюзламачилик сизнинг ҳаёт тарзингизга айланган, десак бўларкан-да?”, дейилган Россия ТИВнинг кескин изоҳида.

Мана шу жойда савол туғилади: АҚШда бўлган полицияга қарши норозиликлар (Black lives matter) вақтида фаол тарзда ёритган ва муносабат билдириб турган айнан мана шу Россия вакиллари эмасмиди?

Тажовузкор, ақлсиз ва носоғлом ҳозирги рус хукумати!

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff