Get Mystery Box with random crypto!

Ҳудудлардаги ўрганиш ишлари Қумқўрғон туманида давом этди Тум | Surxondaryo viloyati hokimligi

Ҳудудлардаги ўрганиш ишлари Қумқўрғон туманида давом этди

Туманга вилоят ҳокимининг аввалги ташрифида Қизилқоя массиви “Бўстон” маҳалласида 16 нафар тадбиркорга ажратилган ер майдонида ташкил этилган ва фаолиятсиз бўлган иссиқхоналарни ишга тушириш топшириғи берилган эди. Бугун ушбу топшириқ ижроси жойида ўрганилди. Иссиқхоналардан фойдаланиш ҳолати, етиштирилаётган маҳсулотлар, яратилган иш ўринлари кўздан кечирилди.

Масъулларга иссиқхоналардан янада самарали фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштириш ҳажми ва иш ўринлари сонини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Кейинги манзилда туман марказидаги маданият бўлими биносида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишилди. Таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш ҳамда аҳолининг дам олиши, хордиқ чиқариши учун шароитлар яратишга эътибор қаратиш топшириғи берилди.

Шундан сўнг “Боғаро” маҳалласида қад ростлаши белгиланган 9 қаватли, ертўласида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш нуқталари мавжуд бўлган турар-жой массивини лойиҳалаш, ҳудудда бунёд этилаётган кўп қаватли уйларнинг пойдеворини қазиш ва қурилишга тайёрлаш ишлари кўздан кечирилди. Қурилиш метариаллари сифати ва нархига эътибор қаратиш, маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда уй-жойлар таннархини арзонлаштириш юзасидан масъулларга қатор вазифалар юкланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site