Get Mystery Box with random crypto!

Улуғбек Қосимов: “Аҳолини сифатли, арзон уй-жой билан таъминла | Surxondaryo viloyati hokimligi

Улуғбек Қосимов: “Аҳолини сифатли, арзон уй-жой билан таъминлаш Давлат раҳбари олиб бораётган халқпарвар сиёсатнинг устувор йўналишларидан биридир”

Хабарингиз бор, вилоятимизнинг 4 та ҳудудида, Ангор, Жарқўрғон, Сариосиё ва Бойсун туманларида 1 600 та кўп қаватли турар-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларини ўз ичига олган “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда. Бугун Бойсун туманига ташриф буюрган вилоят ҳокими туманнинг “Мустақиллик” маҳалласида 7,8 гектар майдонда қад ростлаётган “Янги Ўзбекистон” массивида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Уй-жойларнинг қурилиш ишлари 74 фоизга бажарилганлиги, маблағ ажратиш манбаси ҳал этилмаганлиги сабабли электр тармоқлари тортиш, йўл қуриш ишлари бошланмаганлиги, шунингдек, ичимик суви, оқова сув ва иссиқлик таъминоти учун тармоқ тортиш ишларида ҳам сусткашликка йўл қўйилаётганлиги танқид қилинди.

Давлат раҳбари юритаётган халқпарвар сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири аҳолини сифатли, арзон, барча қулайликларга эга уй-жой билан таъминлаш эканлиги таъкидланиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш, уй-жойлар қурилиши сифатини доимий назорат қилиш, маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда уй-жойларнинг таннархини камайтириш чораларини кўриш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, кўп қаватли уйларга электр тармоқларини тортиш ва йўл қуриш учун зарур маблағларнинг манбаси кўрсатиб ўтилиб, ишларни якунига етказиш бўйича масъулларга муддат белгиланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site