Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.98K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 24

2023-03-29 23:36:04 Раддия

Файсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси томонидан Қумқўрғон туманидаги “Боботоғ сури қоракўлчилик” МЧЖ фаолияти ноқонуний текширилаётганлиги юзасидан пост қолдирилган. Мазкур постда фойдаланувчи томонидан келтирилган важлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Жорий йил 25 март куни Қумқўрғон туманидаги “Боботоғ сури қоракўлчилик” МЧЖ таъсисчилари Ч.Пардаев, Р.Каримов ва К.Пардаевлар жамият раиси Т.Эрназаров ўз қариндошлари билан биргаликда жамиятдаги мол-мулклар, қоракўл қўйларини талон-тарож қилаётганлиги юзасидан қонуний чора кўриш борасида Қумқўрғон тумани прокуратурасига мурожаат қилган.

Қумқўрғон прокуратураси томонидан ушбу мурожаатни ўрганиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармасига ва вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига юборилган.

Қумқўрғон туманидаги “Боботоғ сури қоракўлчилик” МЧЖ таъсисчилари Ч.Пардаев, Р.Каримов ва К.Пардаевларнинг мурожаатларига асосан Қумқўрғон туманидаги “Боботоғ сури қоракўлчилик” МЧЖ фаолиятини қонуний тартибда ўрганиб чиқиш учун Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил-девони (Омбудсман)нинг вилоятдаги вакили томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармасига 2023 йил 28 мартдаги №238-968-493-сонли текширув рухсатномаси берилган.

Ушбу рухсатнома асосида ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган.

Мазкур иш доирасида МЧЖ таъсисчиларидан келиб тушган аризага асосан, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил-девони (Омбудсман)нинг вилоятдаги вакили рухсатномаси мавжуд бўлганлиги сабабли ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчисидан аҳолини ҳақиқий ҳолатдан чалғитувчи, асосланмаган хабарни тарқатмаслигини сўраган ҳолда аҳоли ўртасида ёлғон хабар тарқатганлик учун қонунда тегишли жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8.5K views20:36
Ochish/sharhlash
2023-03-29 23:21:59 Мактаблардаги шароитлар ва шаҳар ҳудудини ободонлаштириш масалалари жойида ўрганилди

Аввал хабар берганимиздек, вилоятдаги таъмирга мухтож 61 та мактабни реконструкция қилиш бўйича дастур қабул қилинган бўлиб, ушбу мактабларда ҳозирги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган. Бу борада ишларнинг бориши билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Термиз шаҳридаги 16-сонли мактабда бўлди.

Белгиланган лойиҳа-сметага кўра реконструкция ишларида сусткашликка йўл қўйилаётганлиги, таъмирлаш ишларининг бориши ва унинг сифатли амалга оширилиши устидан етарли назорат ўрнатилмаганлиги вилоят раҳбари томонидан танқид қилинди.

Шаҳар ҳокими ва мактаблар таъмирига масъул ташкилотлар раҳбарларининг бу борадаги ишларига эътироз билдирган вилоят ҳокими, ишларни жадаллаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Шундан сўнг шаҳар кўчалари бўйлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилган ишлар ҳолати ўрганилди. Айрим кўчаларда ободонлаштириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги тортилган суғориш тизимлари носоз ҳолга келиб қолганлиги танқид қилинди.

Кўздан кечирилган ҳолатлар масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб, эртадан бошлаб шаҳар ҳудудидаги ҳар бир кўчага масъул бириктирган ҳолда кенг кўламли ишларни бошлаш, ободонлаштириш, чиқиндиларни олиб чиқиш, гуллар ва ҳозирги мавсумга мос дарахт кўчатлари экиш, умуман олганда “Тоза шаҳар” тамойилига асосан ишларни бошлаш топширилди.

Шаҳар ҳокимлиги ва алоқадор вилоят ташкилотларига бу борада аниқ вазифалар бўлиб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.3K views20:21
Ochish/sharhlash
2023-03-29 23:21:59
Мактаблардаги шароитлар ва шаҳар ҳудудини ободонлаштириш масалалари жойида ўрганилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.1K views20:21
Ochish/sharhlash
2023-03-29 17:04:15
Улуғбек Қосимов: “Президентимиз билдирган ишончни оқлаб, ёшларимиз халқаро олимпиадаларда олди ўринларни эгаллашлари керак”

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги Президент мактабида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар ва таълим жараёнлари билан танишди. Таълим бериш учун жалб қилинган хорижлик малакали мутахассислар, ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Вилоят раҳбари ўқувчилар билан суҳбат давомида Президентимиз билдирган ишончни оқлаб, халқаро олимпиадаларга пухта тайёргарлик кўриш ва фахрли ўринларни эгаллаш кераклигини таъкидлади ҳамда ўзига хос рекорд ўрнатган, 44 та халқаро нуфузли олийгоҳларнинг грандларини ютиб, талаба бўлиш таклифини олган Беҳрузбек Эшдавлатовга вилоят ҳокимлигининг совғаларини топширди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.3K views14:04
Ochish/sharhlash
2023-03-29 16:36:18 Жиноятчилик муҳокамаси ўтказилди

Жорий йилнинг 25 март куни Термиз шаҳрида уч нафар вояга етмаган шахслар томонидан автомашина олиб қочиш ҳолати содир этилган. Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни содир этган, вояга етмаган ўсмир ёшларнинг икки нафари гумонланувчи сифатида ушланиб, қамоққа олинган.

Бугун Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида мазкур жиноят масъуллар, жиноят содир этган вояга етмаганларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари иштирокида муҳокама қилинди. Жиноятнинг содир этилиши сабаблари, унга йўл очиб берган омиллар, масъуллар ва яқин қариндошларнинг ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги таҳлил қилиниб, болалар тарбиясида ота-онанинг, айниқса отанинг, оила аъзолари бўлган эркак кишиларнинг роли муҳимлиги таъкидланди. Бу каби жиноятларнинг келгусида қайта содир этилишини олдини олиш мақсадида тегишли профилактик чора-тадбирлар белгиланиб, ҳолатнинг содир бўлишига шароит яратиб берган масъуллар ва яқин қариндошларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилиши таъкидланди.

Шунингдек, муҳокама йиғилишида Термиз шаҳридаги криминоген вазият ҳам таҳлил қилинди. Жорий йилнинг 2 ойи давомида Термиз шаҳар ҳудудида жами 137 та жиноят содир этилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 тага ёки 21,2 фоизга ошган.

Вилоят ҳокими, Ички ишлар боршқармаси бошлиғи ва бошқа масъуллар иштирокида ўтказилган муҳокама жараёнида содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Термиз шаҳар мутасаддилари, Ички ишларган органлари раҳбарлари ҳамда маҳалла масъуллари ва профилактика инспекторларининг ҳисоботи эшитилди.

Жиноятларнинг сабаблари, келиб чиқиш омиллари таҳлил қилинди. Муҳокамада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида сектор раҳбарлари, маҳалла мутасаддилари, профилактика инспектори ва бошқа ҳамкор идоралар масъуллари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.

Йиғилишда шаҳар ҳудудида оғир ва ўта оғир турдаги, айниқса оила турмуш доирасида содир этилиши мумкин бўлган оғир тан жароҳати етказиш ва қотиллик каби жиноятларни олдини олиш мақсадида, келгусида “фуқаробай”, “оилабай” ва “хонадонбай” тизими, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида кенг қамровли профилактик тадбирларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.8K views13:36
Ochish/sharhlash
2023-03-29 16:36:18
Жиноятчилик муҳокамаси ўтказилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.1K views13:36
Ochish/sharhlash
2023-03-29 15:35:44
Вилоят ҳокимлари ҳам ўзининг ҳудудини хорижда кенг тарғиб қилишга ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Бунинг учун вилоят ҳокимлари туроператорларни жалб этиб, PR маркази филиалларини ташкил қилади. Улар:

- ҳар бир вилоятнинг “ташриф қоғози”ни ишлаб чиқади;

- Тошкент шаҳри ҳамда ҳудудлардаги аэропорт, вокзаллар ва меҳмонхоналарда “туризм бекатлари”ни ташкил қилади;

- ҳар бир вилоятнинг ўзи учун хос бўлган “мавсумий туристик пакети”ни тайёрлайди;

- фестивал ва концертлар ўтказиш графигини тасдиқлаб, нафақат маҳаллий, балки хорижий сайёҳлар учун ҳам эълон қилади.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
6.1K views12:35
Ochish/sharhlash
2023-03-29 15:22:18
Мамлакатимизда ҳозирги туризм мавсуми қисқалиги, уни узайтириш бўйича салоҳият жуда катта экани таъкидланди.

Тошкент, Жиззах вилоятларида қишки мавсумда – тоққа чиқиш, чанғи учиш майдонларини, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ёзги мавсумда – чўмилиш масканларини ташкил этиб, туристик мавсумга яна икки ой қўшиш мумкин.

Шу муносабат билан тегишли вазирликлар ва мутасаддиларга фестивал ва маданият тадбирларини кўпайтириш, қишки, экологик туризмни ривожлантириш, қўриқхона, табиат боғлари ва табиат ёдгорликлари имкониятидан фойдаланиш бўйича топшириқлар берилди.

Ички туризм бўйича муаллимлар ва тиббиёт ходимлари учун алоҳида дастурни тасдиқлаб, уларнинг юртимиз бўйлаб саёҳати ва дам олишларини ташкил қилишни бошлаш топширилди.

Бу йил мамлакатимизнинг бой маданияти ва туристик салоҳиятини жаҳонга тарғиб қилиш йили бўлиши кераклиги таъкидланди. Бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилди.

“Ўзбекистон ташриф қоғози”ни ишлаб чиқиб, туризм брендини янгилаш, хорижий телеканалларда “Ўзбекистон ташриф қоғози”ни эфирга узатиш, АҚШ, Хитой, Араб давлатлари, Япония, Корея, Франция, Германия, Буюк Британия, Малайзия, Россия, Қозоғистон каби мамлакатларнинг йирик шаҳарлари гавжум кўчаларидаги экранларда “Ўзбекистон туризм бренди” ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш, миллиардлик обуначилари бор интернет платформаларида Ўзбекистон ҳақидаги реклама роликларини кўпайтириш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
5.7K views12:22
Ochish/sharhlash
2023-03-29 15:16:54
Йиғилишда туризм салоҳиятини ошириш бўйича янги тизим жорий қилиниши таъкидланди. Вилоятлар уларга бириктирилган 11 та олийгоҳ билан ҳамкорликда ишлаб, туризм объектлари тўғрисидаги контентни бойитиши лозим бўлади. Улар:

- 31 та туман ва улардаги 143 та туризм маҳалласининг тарихи, ёдгорликлари ва туристик объектлари контентини яратади;

- улар асосида камида 12 та тилда туристик пакетлар ишлаб чиқилади;

- туризм, иқтисодиёт, тарих, география, сервис, хорижий тиллар йўналишларида ўқиётган талабаларнинг камида 2 ойлик амалиёти шу туманларда ташкил этилади;

- туризм ва сервис объектлари ишчиларини ўқитади.

Натижага қараб олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари рағбатлантирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
5.2K views12:16
Ochish/sharhlash
2023-03-29 15:06:12
Сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналарга айланма ва инвестицияни кўпайтириш учун қўшимча 300 миллиард сўмлик кредит линиялари очилади. Бу кредитлар бўйича фоизларнинг бир қисмини Тадбиркорлик жамғармасидан қоплаш тартиби жорий қилинади.

Йиғилишда хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонда бир кун кўпроқ қолиши – йиллик туризм экспортини 300 миллион долларга ошириши таъкидланди.

Мисол учун, бугунги кунда Хоразмда туристларнинг қолиш муддати – ўртача 2 кун, сарфлайдиган маблағи – 220 доллар. Хорижий туристлар Бухоро, Самарқандга қараганда Хоразмда 2,5 баравар кам. Лекин, Хоразмда сайёҳларни 3-4 кун олиб қолиш ва 400-500 доллар харажат қилишлари учун барча имкониятлар мавжуд.

Ёки, ўтган йили 31 та туман ва 143 та маҳалла туризмга ихтисослаштириб, уларда алоҳида солиқ режими жорий қилинди. Бу имкониятдан Фориш, Ургут, Хўжайли, Пайариқ, Нурота туманлари ва Ангрен шаҳри самарали фойдаланган.

На темир йўли бор, инфратузилмаси ривожланмаган, чекка ҳудудда жойлашган бу туманларда шунча ўзгариш бўлиб, шароити анча яхши бўлган Когон, Китоб, Хатирчи, Қизилтепа, Янгиқўрғон, Тойлоқ, Бойсун, Паркент, Боғот туманлари бу имкониятлардан фойдаланмаётгани танқид қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
5.3K views12:06
Ochish/sharhlash