Get Mystery Box with random crypto!

Бойсун туманида мурожаатлар тингланди, муаммоларга ечим изланд | Surxondaryo viloyati hokimligi

Бойсун туманида мурожаатлар тингланди, муаммоларга ечим изланди

Хабар берганимиздек, бугун Бойсун туманида сайёр қабул ўтказилди. Аҳоли муаммоларини тинглаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим излаш, кўтарилган масалаларни ҳал этиш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда 116 нафар фуқаронинг 157 та масаладаги мурожаатлари тингланди.

Фуқаролар томонидан асосан электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви билан таъминлаш, ишга жойлашиш, даволаниш ва контракт пулларини тўлаш учун моддий ёрдам, тадбиркорлик учун кредит ажратиш каби масалалар ўртага ташланди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 42 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар дастурлар ва бошқа йўналишларда орқали ечилиши тушунтирилди. Ижроси муддат, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site