Get Mystery Box with random crypto!

Сариосиё тумани нуфузли танлов ғолиби бўлди Президентимизнинг | Surxondaryo viloyati hokimligi

Сариосиё тумани нуфузли танлов ғолиби бўлди

Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, мамлакатимизда маънавий-маърифий йўналишдаги ишларга муносиб баҳо бериш, бу борада илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида “Энг намунали вазирлик ва идора”, “Энг намунали туман ва шаҳар” танловлари ўтказиб келинмоқда.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган жорий йилги танловларда 21 та вазирлик ва идора, 14 та туман ва шаҳар қатнашди.

Якуний натижага кўра, “Энг намунали туман ва шаҳар” танловида Сариосиё тумани 2-ўринни эгаллаб, 40 миллион сўм ва 12 миллион сўмлик китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site