Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.44K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 25

2023-02-20 04:29:43
20 феврал, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

Мавзу: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг фаолияти
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Муҳаббат Ўрмонбекова, Федерация ахборот хизмати раҳбари


Брифинг

Мавзу: Ўтган йилда “Ўзархив” агентлиги томонидан амалга оширилган ишлар
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Анваржон Алиев, Агентлик ахборот хизмати раҳбари


Матбуот анжумани

Мавзу: Ўзбекистон Фанлар академияси музейлари фаолияти ҳамда Лувр музейида намойиш этилаётган экспонатлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Ўзбекистон Фанлар академияси раҳбарият ва давлат музейлари мутасаддилари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.4K views01:29
Ochish/sharhlash
2023-02-18 08:59:56
АОКА ва ЮНЕСКО ҳамкорлиги давом этади

17 февраль куни АОКА директори А.Ходжаев ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади, Алоқа ва ахборотлаштириш дастури мутахассислари Аннет Оболенски ва Санжарбек Аллаяровлар билан учрашди.

Учрашувда жорий йилда ҳам ЮНЕСКО билан мамлакатда ахборот соҳасини ривожлантириш борасида ҳамкорликни давом эттириш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Хусусан, фейк хабарлар тарқалишини олдини олиш, дезинформацияларга қарши курашиш, медиасаводхонлик ҳамда ахборот хавфсизлиги соҳаларида истиқболли қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва йил давомида уларни самарали амалга ошириш, шунингдек, давлат органлари ва идоралари, ташкилотлар ахборот хизматлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари касб малакасини ошириш учун турли тадбирлар, семинарлар, анжуманлар ташкил этиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, А.Ходжаев Агентлик томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Ахборот кодекси лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасида билдирилган таклифлар асосида қайта таҳрир қилингандан сўнг ЮНЕСКО экспертлари ўрганиб чиқиб, хулоса беришларини таклиф қилди.

Учрашувда ҳамкорлик доирасида қўшма лойиҳалар ижроси юзасидан доимий мулоқотни йўлга қўйишга келишилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.1K views05:59
Ochish/sharhlash
2023-02-17 17:24:56
17 февраля. Пятница. Итог дня АИМК

20-28 февраля пройдет «Неделя прав человека», программа мероприятия состоит из 22 пунктов

Об этом на брифинге в АИМК сообщил руководитель информационной службы Национального центра Республики Узбекистан по правам человека Гулом Мирзаеву:

Подробно


В осенне-зимний период 2022/2023 года была запланирована поставка населению 882 тысяч тонн местного угля, на сегодняшний день этот показатель достиг 918 тысяч тонн (104%)

На пресс-конференции в АИМК при участии руководства и должностных лиц АО «Узбеккумир» представлена информация об итогах деятельности в 2022 году и приоритетных задачах на 2023 год.

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.9K views14:24
Ochish/sharhlash
2023-02-17 15:13:11
Медиа макон: дунё янгиликлари

АҚШда коллежлар қабул комиссияси ходимлари ўз абитуриентларининг TikTokдаги профиллари ва бошқа "рақамли излари"ни ўрганишмоқда;

Нидерландияда ҳукумат телефонлари учун TikTok хавфсизми, деган савол кўтарилмоқда;

Ютуберлар Shortsда даромадлари ҳақида маълумот беришади;

Марк Цукербергнинг хавфсизлик учун харажатлари $14 млнгача ошди;

Adobe компанияси Premiere Pro учун янгилашларни ишлаб чиқаради ва бунда нутқни матнга айлантириш имкониятларини кенгайтиради;

PayPal ва Shopify қайтимлар орқали катта бизнес қилиш мумкинлигини таъкидламоқда;

Snapchatда бир ойда фаол фойдаланувчилар 750 млнга етди;

GitHub сунъий интеллект ёрдамида кодлаш ёрдамчисини яхшилади — эндиликда у генерация учун 46% янги коддан фойдаланади.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.8K views12:13
Ochish/sharhlash
2023-02-16 18:54:55
17 февраль, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

Мавзу: Жорий йилнинг 20-28 февраль кунлари “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги”ни ўтказиш юзасидан
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Ғулом Мирзаев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари


Матбуот анжумани

Мавзу: "Ўзбеккўмир" АЖнинг 2022 йилдаги фаолияти якунлари ва 2023 йилдаги устувор вазифалар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: "Ўзбеккўмир" АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.5K views15:54
Ochish/sharhlash
2023-02-16 18:24:56
16 февраля. Четверг. Итог дня АИМК

До 1 октября текущего года будет создана автоматизированная система выбора точек подключения населения к электрическим и газовым сетям без участия человеческого фактора

На брифинге в АИМК старший прокурор управления Генеральной прокуратуры Азим Сатторов представил информацию о сути и содержании Постановления Президента О мерах по повышению эффективности государственного контроля в сфере использования топливно-энергетических ресурсов:

Подробно


С 15 февраля текущего года начались мероприятия по медицинскому освидетельствованию призывников и распределению их по командам

Об этом сообщено на пресс-конференции в АИМК при участии должностных лиц Министерства обороны.

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.4K views15:24
Ochish/sharhlash
2023-02-16 17:57:00
Медиа макон: дунё янгиликлари

Google Apple иловаларини кузатиб бориш шаффофлигига жавобан Privacy Sandboxни тақдим этди;

Хитой технология компаниялари ChatGPT ҳақидаги шов-шуларни камайтиришмоқда;

Жанубий Африкада халқ табиблари маслаҳат учун видеоқўнғироқлардан фойдаланишмоқда;

АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакилларининг таъкидлашича, TikTok энг катта хавфли зонага айланган;

Тадқиқотчи ва академикларнинг таъкидлашича, сунъий интеллектга эга чат-ботлар ижтимоий тармоқларда тартибсизларни келтириб чиқариши мумкин;

Twitterдаги хато таҳрирланган твитларга бир неча марта лайк босиш имконини беради;

Facebook нима учун фойдаланувчи ўз тасмасида муайян рекламаларни кўриши ҳақида батафсил маълумот берди;

Amazon, TikTok ва YouTube жонли эфирда харидлар учун пул тикишмоқда.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.4K views14:57
Ochish/sharhlash
2023-02-15 18:54:56
16 февраль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

Мавзу: "Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори мазмун-моҳияти
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Азим Сатторов, Бош прокуратура бошқарма катта прокурори


Матбуот анжумани

Мавзу: Ўзбекистон Қуролли Кучларида фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ва Қуролли Кучлардан резервга бўшатиш масалалари
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.2K views15:54
Ochish/sharhlash
2023-02-15 18:24:56
15 февраля. Среда. Итог дня АИМК

В прошедшем году в системе АО «Узсувтаминот» были допущены ошибки и недостатки почти на 46 млрд. сумов

На брифинге в АИМК руководитель информационной службы данного акционерного общества Акмаль Муродов представил информацию о работе по противодействию коррупции, проделанной в системе в 2022 году:

Подробно


Как можно узнать, не подлежит ли дом сносу, возможно ли узнать наличие запрета на продажу дома – вопросы и ответы, касающиеся сферы кадастра

На брифинге в АИМК при участии руководителя информационной службы Кадастрового Агентства Неъмата Атамуратова представлены ответы на интересующие населения вопросы.

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.7K views15:24
Ochish/sharhlash
2023-02-15 17:16:37
15 февралдан 15 мартга қадар анъанавий “Контрафактсиз ой”лиги ўтказилади

Бугун Интеллектуал мулк департаментида Адлия вазирлиги, мутасадди ташкилотлар, шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъул ходимлари иштирокида ҳар йили республика бўйлаб ўтказиладиган контрафакт маҳсулотлар реализациясига қарши курашишни кўзда тутувчи “Контрафактсиз ой"га бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Анжуманда мазкур ойлик давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда ўтган йилларда эришилган ижобий ўзгаришлар сарҳисоби муҳокама қилинди.

Хусусан, аҳолининг конрафакт маҳсулотни аслидан фарқлаш кўникмасини шакллантириш, ишлаб чиқарувчи, сотувчилар орасида ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгарлик муқаррарлиги бўйича тарғибот ишларини кучайтириш, “плагиатга” нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар режаси таклиф этилди.

Қайд этилишича, 2021-2022 йилларда республика миқёсида ўтказилган “Контрафактсиз ой” ойлиги давомида 3000 хилдаги контрафакт маҳсулотлар реализацияси аниқланган.

Тадбирда, шунингдек, контрафакт маҳсулотлар реализацияси борасидаги ҳуқуқбузарликларга нисбатан таъсир чораларни қўллаш бўйича ҳам бир қатор тадбирлар режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Учрашув сўнгида мутасаддилар "Контрафактсиз ой" маҳсулдор ва самарали ўтказилиши учун ҳар томонлама имкониятларни ишга солган ҳолда саъй-ҳаракатларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.6K views14:16
Ochish/sharhlash