Get Mystery Box with random crypto!

“Спартакиада”: интеллектул беллашувдан кучсинар мусобақалар са | AOKA - Rasmiy kanali

“Спартакиада”: интеллектул беллашувдан кучсинар мусобақалар сари

Бугун Медиа-форум иштирокчилари стол тенниси, шашка ва волейбол спорт турлари бўйича мусобақалашишди.

Стол тенниси, шашка якка тартибда, волейбол жамоаларга бўлинган ҳолда бўлиб ўтди. Мусобақа қатнашчиларининг шижоати ва абжирлиги спорт билан мунтазам шуғулланишларини кўрсатди.

“Спартакиада”нинг ҳар бир йўналиши бўйича учтадан ғолиблар аниқланди ва диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Медиа-форум доирасида, шунингдек, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари матбуот котиблари учун махсус ўқув-семинарлари ўтказилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт