Get Mystery Box with random crypto!

15 февралдан 15 мартга қадар анъанавий “Контрафактсиз ой”лиги | AOKA - Rasmiy kanali

15 февралдан 15 мартга қадар анъанавий “Контрафактсиз ой”лиги ўтказилади

Бугун Интеллектуал мулк департаментида Адлия вазирлиги, мутасадди ташкилотлар, шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъул ходимлари иштирокида ҳар йили республика бўйлаб ўтказиладиган контрафакт маҳсулотлар реализациясига қарши курашишни кўзда тутувчи “Контрафактсиз ой"га бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Анжуманда мазкур ойлик давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда ўтган йилларда эришилган ижобий ўзгаришлар сарҳисоби муҳокама қилинди.

Хусусан, аҳолининг конрафакт маҳсулотни аслидан фарқлаш кўникмасини шакллантириш, ишлаб чиқарувчи, сотувчилар орасида ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгарлик муқаррарлиги бўйича тарғибот ишларини кучайтириш, “плагиатга” нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар режаси таклиф этилди.

Қайд этилишича, 2021-2022 йилларда республика миқёсида ўтказилган “Контрафактсиз ой” ойлиги давомида 3000 хилдаги контрафакт маҳсулотлар реализацияси аниқланган.

Тадбирда, шунингдек, контрафакт маҳсулотлар реализацияси борасидаги ҳуқуқбузарликларга нисбатан таъсир чораларни қўллаш бўйича ҳам бир қатор тадбирлар режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Учрашув сўнгида мутасаддилар "Контрафактсиз ой" маҳсулдор ва самарали ўтказилиши учун ҳар томонлама имкониятларни ишга солган ҳолда саъй-ҳаракатларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт