Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.44K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 27

2023-02-09 08:06:52
Бугун ғазал мулкининг султони, буюк мутафаккир шоир ва давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги

«Алишербек назири йўқ киши эди. Туркий тил била то шеър айтубтурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўп айтгон эмас».
Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
4.2K views05:06
Ochish/sharhlash
2023-02-08 18:55:35
9 февраль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси юзасидан
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: Ўзбекистонда қурилаётган уйларнинг сифати ва зилзилабардошлиги бўйича жамоатчиликда туғилаётган саволлар бўйича
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қурилган ва таъмирланган йўллар сифатини назорат қилиш борасидаги ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Комилжон Шамсиддинов, «Ўзйўлинспекция» ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.1K views15:55
Ochish/sharhlash
2023-02-08 18:25:36
8 февраля. Среда. Итог дня АИМК

В 2022 году на высохшем дне Аральского моря на площади 107 тысяч га создан «зеленый покров» из саксаула и других пустынных растений

Об этом на брифинге в АИМК сообщил руководитель информационной службы Государственного Комитета лесного хозяйства Отабек Ашуров.

Подробно


На предприятиях химической промышленности в результате коррупционных действий, хищения средств и приписывания к производственным показателям системе был нанесен ущерб в размере 28,3 млрд. сумов

Об этом на брифинге в АИМК сообщил руководитель информационной службы Акционерного общества «Узкимёсаноат» Рустамбек Эшбеков:

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
983 views15:25
Ochish/sharhlash
2023-02-08 11:00:09 Жорий йилнинг биринчи чораги учун ишлаб чиқилган медиа-тадбирлар режаси ижроси таъминланмоқда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бошқармалари томонидан фаолиятлари шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг биринчи чорагида ўтказиладиган медиа-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва ижроси таъминланмоқда.

2023 йил январь-март ойларига мўлжалланган медиа-тадбирлар режаси билан қуйида танишишингиз мумкин:

● Қорақалпоғистон Республикаси
● Андижон вилояти
● Бухоро вилояти
● Жиззах вилояти
● Қашқадарё вилояти
● Навоий вилояти
● Наманган вилояти
● Самарқанд вилояти
● Сирдарё вилояти
● Сурхондарё вилояти
● Тошкент вилояти
● Фарғона вилояти
● Хоразм вилояти
Тошкент шаҳри


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.3K views08:00
Ochish/sharhlash
2023-02-08 10:22:29
Кутубхоналарда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналиши ташкил этилади

«Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказларида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналиши ташкил этилади.

2023/2024 ўқув йилидан профессионал ва олий таълим тизимида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этилади. 2023 йил 1 июнгача мазкур курслар жорий этиладиган профессионал ва олий таълим ташкилотларининг аниқ рўйхати шакллантирилади.

1 июндан бошлаб ҳар йили «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар» миллий танлови ўтказиб борилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 мартдан терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этилади.

Батафсил


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.8K views07:22
Ochish/sharhlash
2023-02-07 19:10:53
8 февраль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: Орол денгизининг қуриган тубида 2022 йилда амалга оширилган ва 2023 йилда бошланган ишлар
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Отабек Ашуров, Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизмати томонидан 2022 йил давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Рустамбек Эшбеков, Акционерлик жамияти ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.5K views16:10
Ochish/sharhlash
2023-02-07 18:35:56
7 февраля. Вторник. Итог дня АИМК

25
,2 тонны мясной и 21,2 тонны молочной продукции признаны непригодными к употреблению и ликвидированы в установленном порядке

На брифинге в АИМК начальник Управления Комитета по ветеринарии и развитию животноводства Алишер Сафаров представил информацию о работе, проделанной в сфере в 2022 году:

Подробно


Собрано 220 электронных копий рукописей произведения Имама Бухари «Ал-Джами ас-сахих»

На брифинге в АИМК руководитель информационной службы Международного научно-исследовательского центра Имама Бухари Шерзод Маматов представил информацию о работе, проделанной в 2022 году:

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.8K viewsedited  15:35
Ochish/sharhlash
2023-02-07 17:59:24
7 февраль – "Халқаро хавфсиз Интернет куни" муносабати билан давра суҳбати ўтказилди

Бугун Тошкент шаҳридаги Вестминстр университетида Олий Мажлис ҳузуридаги Ёшлар парламент аъзолари, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари ҳамда Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмиталари ва бир қатор мутасадди давлат органлари, ташкилотлар, жумладан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъул ходимлари иштирокида "Халқаро хавфсиз интернет куни" муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Интернетда турли ахборотлар оқимидан тўғри фойдаланиш, фейк ёки дезинформациялардан ҳимояланиш, веб-макон имкониятларини билим эгаллаш ёки малака кўникмасини оширишга йўналтириш, хавфсизлик принциплари ва мезонларини англаш каби бир қатор соҳадаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, АОКА масъул ходими Ш.Ахтамов ёшларни Интернет тармоғидаги зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш борасида Агентлик томонидан амалга оширилаётган ишлар борасида маълумот берди.

Шунингдек, ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш, медиасаводхонликни ошириш борасида бир қатор қонунлар, ҳукумат қарорлари ва давлат дастурлари қабул қилингани ва ижроси таъминланаётганлиги таъкидланди.

Давра суҳбати сўнгида бу каби тадбирлар Интернетда ёшлар учун фойдали бўлган миллий контентни яратишда, хавфсиз ахборот билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши айтиб ўтилди. Шунга кўра, анъанавий тарзда "Халқаро хавфсиз Интернет куни"да мутасаддилар иштирокида мулоқотни йўлга қўйишга келишилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.8K views14:59
Ochish/sharhlash
2023-02-07 14:49:49
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.6K views11:49
Ochish/sharhlash
2023-02-06 18:55:44
7 февраль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: Ветеринария ва чорвачилик соҳасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Алишер Сафаров, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи


Мавзу: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йилдаги фаолияти якунлари
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Шерзод Маматов, Марказ ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
11.5K views15:55
Ochish/sharhlash