Get Mystery Box with random crypto!

Ахборот узатишда касбий нормаларга риоя қилиш ва ахборот хавфс | AOKA - Rasmiy kanali

Ахборот узатишда касбий нормаларга риоя қилиш ва ахборот хавфсизлиги медиа экспертлар талқинида

Панел сессиялар, Media-Quiz, Спартакиада тадбирлари билан қизғин ва самарали бўлиб ўтган Медиа-форум доирасида матбуот котиблари учун малакали медиа экспертлар томонидан фойдали ва муҳим мавзуларда семинар тренинг ўтказилди.

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети катта ўқитувчиси Г.Шукурова ахборот узатиш жараёнида касбий нормаларга риоя қилиш қоидалари ҳақида халқаро тажриба мисолида маълумот берди.

Хусусан, Буюк Британия, Австралия, Хитой ва Вьетнам давлатларида ахборот узатишдаги ўзига хос жиҳатлар очиб берилди.

Ахборот узатишда

● инфографика,

● лонгрид,

● сторителлинг каби янги форматлар анъанавий журналистиканинг барча йўналишларини ўзида мужассамлаштира олиши таъкидланди.

АОКА масъул ходими О.Сафаров “Ахборот хавфсизлиги: таҳдидлар, технологиялар, тенденциялар” мавзусидаги тақдимотида кибермакондаги жиноятчилик, аҳолини медиасаводхонлигини ошириш орқали Интернетдаги хавфлардан огоҳлантириш, турли дезинформациялардан ҳимояланиш воситаларини батафсил тавсифлаб берди.

Бугун Медиа-форум доирасидаги барча тадбирлар ўз якунига етди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт