Get Mystery Box with random crypto!

АОКА ва ЮНЕСКО ҳамкорлиги давом этади 17 февраль куни АОКА ди | AOKA - Rasmiy kanali

АОКА ва ЮНЕСКО ҳамкорлиги давом этади

17 февраль куни АОКА директори А.Ходжаев ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади, Алоқа ва ахборотлаштириш дастури мутахассислари Аннет Оболенски ва Санжарбек Аллаяровлар билан учрашди.

Учрашувда жорий йилда ҳам ЮНЕСКО билан мамлакатда ахборот соҳасини ривожлантириш борасида ҳамкорликни давом эттириш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Хусусан, фейк хабарлар тарқалишини олдини олиш, дезинформацияларга қарши курашиш, медиасаводхонлик ҳамда ахборот хавфсизлиги соҳаларида истиқболли қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва йил давомида уларни самарали амалга ошириш, шунингдек, давлат органлари ва идоралари, ташкилотлар ахборот хизматлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари касб малакасини ошириш учун турли тадбирлар, семинарлар, анжуманлар ташкил этиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, А.Ходжаев Агентлик томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Ахборот кодекси лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасида билдирилган таклифлар асосида қайта таҳрир қилингандан сўнг ЮНЕСКО экспертлари ўрганиб чиқиб, хулоса беришларини таклиф қилди.

Учрашувда ҳамкорлик доирасида қўшма лойиҳалар ижроси юзасидан доимий мулоқотни йўлга қўйишга келишилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт