Get Mystery Box with random crypto!

2022 йилда кўрган энг таъсирли кино французлар олган “Hors nor | Allaev Uz

2022 йилда кўрган энг таъсирли кино французлар олган “Hors norme“ (Особенные) бўлди. Тан олиб айтай, хотинни олдида кўздан ёш чиқмасин деб босим билан кўрдим))

Кино нима ҳақида?

Аутизм ва ўхшаш касалликларда касалхоналар ва давлат ижтимоий тизимлар назорат қилолмайдиган ҳолатлар бор. Баъзида улар атрофдагилар учун ҳатто хавфли бўлиб қолишади. Шунақа вақтда кўнгиллилар тузган ассоциациялар пайдо бўлади. Улар стандарт тиббиёт ҳеч нарсага эришолмаган ҳолатларда бемор ҳолатини яхшилашга ва жамиятга қайти интеграция қилишга эришишади. Лекин, ассоциациялар лицензиясиз ва руҳсатларсиз кўнгиллилар томонидан очилган эди. 2017 йилда улар фаолиятини ўрганган давлат комиссияси уларни таъқиқлаш эмас, рўйхатдан ўтказиб қўллаб қувватлаш кераклиги ҳақида хулоса беради. Фильм шу хақида.

Фильмда Венсан Кассель ва Реда Катеб ажойиб ролларни ижро этишган. Одам жиддий ижтимоий муаммо ҳақида жиддий фильмни маза қилиб кўрди.

Ҳаммага демийману, ўйлашга мажбур қиладиган киноларни ҳазм қилиб биладиганларга #тавсую

@allaevuzb