Get Mystery Box with random crypto!

Юқоридаги постни 2020 йилда ёзгандим. Ўзи умуман бу масалани д | Allaev Uz

Юқоридаги постни 2020 йилда ёзгандим. Ўзи умуман бу масалани доимий кўтариб келганман. Орадан икки йил ўтиб навбатдаги аёл эри томонидан ўлдирилди ва афсуски бу охиргиси эмас. Икки йилда давлат бюджетидан аёллар масаласига миллиардлаб пул сарфланди. Икки йилда бир нечта аёл қурбон қилинди.

Кеча Наманганда аёлни темир йўлга боғлаб кетишган, поезд иккига бўлиб юборган.

Бугун аёлини сўйиб ўлдирган эркак ҳақида маълумот чиқди.

Афсуски, ҳали бу мавзуга кўп қайтамиз.

@allaevuzb