Get Mystery Box with random crypto!

Адвокат Беҳзодбек Авазович Ғаниев

Telegram kanalining logotibi advokatliksavoljavoblar — Адвокат Беҳзодбек Авазович Ғаниев А
Telegram kanalining logotibi advokatliksavoljavoblar — Адвокат Беҳзодбек Авазович Ғаниев
Kanal manzili: @advokatliksavoljavoblar
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.24K
Kanalning ta’rifi

Муҳим ҳуқуқий масалалар бўйича таҳлиллар, саволларга жавоблар, юридик фактлар ва шахсий қарашлар. Мурожаат учун @Ganiyevgamurojaat_bot

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-12-26 07:51:26 Саида Мирзиёева: “Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада қабул қилиниши кутиляпти”.

Айтишларича, ушбу қонун лойиҳасига кўра МЖтКнинг 51-моддаси 2-қисмида ва ЖКнинг 148-2(прим 2)-моддаси 2-қисмида меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлашни таълим муассасасининг педагог ходимига нисбатан содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда экан.

Бунда БҲМнинг 15 баробаридан 20 баробаригача жарима (4,5 млн. сўмдан 6 млн. сўмгача) ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазолари назарда тутилмоқда.

Мазкур қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, жиноятга айланиши ва БҲМнинг 150 баробаридан 200 баробаригача жарима (45 млн. сўмдан 60 млн. сўмгача) ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазолари тайинланиши мумкин.

Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда педагог ходимлар: давлат тест маркази ташкил этадиган тест синовларида назоратчи сифатида қатнашиш; маҳаллий давлат ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар тадбирларини ташкил этиш; муайян комиссия ва ишчи гуруҳларга жалб этган ҳолда ўрганишларда иштирок этиш; туман-шаҳарларда ўтказиладиган байрам тадбирлари, турли кўргазмаларини ташкил этиш; газеталар учун обуна бўлиш мажбуриятини бажариш; битирувчиларнинг ишга жойлашганлиги билан боғлиқ ёки бошқача ҳисобот ва жадвалларни тақдим этиш каби ўз хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга жалб этилмоқдалар.

Шунингдек, мана бу постимизда зикр қилинган “таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига аралашганлик” учун маъмурий жавобгарликни ҳам БҲМнинг 20 баробаригача жарима (6 млн. сўм) ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоларини белгилаш орқали кучайтириш назарда тутилмоқда экан.

Юқоридаги қонун қабул қилиниб, педагог ходимларни ўз касбига алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш каби салбий ҳолатларга бутунлай чек қўйилади деб умид қиламиз.
7.4K viewsedited  04:51
Ochish/sharhlash
2022-12-24 09:40:34 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2022 йил 21 декабрь кунги ПФ-269 сонли фармони иловалари билан
506 views06:40
Ochish/sharhlash
2022-12-24 09:33:38 Қиймати 600 млн. сўмгача бўлган машиналарда юрган вазирлар ва давлат қўмита раислари энди қандай транспорт воситаларидан фойдаланишади?

Маъмурий ислоҳотларда мени “ташвишга солаётган” масала бошқа вазирлик ва идораларга “бирлашаётган” ёки “ҳузурига” ўтказилётган республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини транспорт воситалари билан таъминлаш масаласи бўлиб қолмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарларига БҲМнинг 2000 баробаригача бўлган қийматдаги (600 млн. сўмгача) автотранспорт воситалари бириктирилади. Мустақил қўмиталар раҳбарларига бириктириладиган транспорт воситалари қийматига эса БҲМнинг 1500 баробари миқдорида чегара (450 млн. сўмгача) белгиланган.

Маъмурий ислоҳотларга кўра, Давлат солиқ ва божхона қўмиталари янги тузилган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда экан.

Давлат раҳбарининг қарорига кўра, республика ижро этувчи ҳокимият органларини автотранспорт воситалари билан таъминлаш меъёрлари раҳбар кадрларнинг сони қисқартирилишини инобатга олган ҳолда мақбуллаштирилиши лозим.

Шунингдек, ҳукуматнинг ҳозирда амалда бўлган қарорида, давлат органларида бир лавозимни (ташкилотни) бошқа тегишли лавозимга (ташкилотга) тенглаштириш орқали ушбу меъёрларга зид равишда транспорт хизматини ташкил этиш тақиқланади деб белгиланган.

Янги тузилаётган вазирлик ҳузурига давлат қўмитаси эмас, балки мустақил қўмита сифатида киритилаётган Солиқ ҳамда Божхона қўмиталари раҳбарларига бириктириладиган автотранспорт воситаларининг қиймати 450 млн. сўмгача миқдорда сақлаб қолинадими? Ёки амалдаги меъёрларга ўзгартириш киритиладими? Нима деб ўйлайсиз?
5.3K viewsedited  06:33
Ochish/sharhlash
2022-12-24 08:52:08 Вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари энди бир вақтнинг ўзида бошқа органларга раҳбарлик қила олмайдилар

Янги маъмурий ислоҳотларга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб, Республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари вазифасини бажариши тақиқланади.

Ҳозирда эса:

Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири
бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси, Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси директори, Ўзбекистон Бадминтон федерацияси раиси ҳисобланади.

Яна бир Бош вазир ўринбосари - энергетика вазири эса бир вақтнинг ўзида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ва “Ўзатом” агентлигининг бош директори ҳамдир.

Ёки транспорт вазири бир вақтнинг ўзида “Uzbekistan Airways” АЖ бошқарувига раислик қилади.

Шунга ўхшаш тақиқ бундан 4 йилча аввал ҳам жорий қилинган эди. Унга кўра, Бош вазир ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик жамиятлари ва компаниялар, шунингдек давлат улушига эга бўлган бошқа ташкилотлар фаолияти устидан раҳбарлик қила олмайдилар...
5.9K viewsedited  05:52
Ochish/sharhlash
2022-12-24 04:46:32 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

Тоғ-кон ва геология вазирлиги;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;

Табиат ресурслари вазирлиги;

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

Сув хўжалиги вазирлиги;

Рақамли технологиялар вазирлиги;

Адлия вазирлиги;

Транспорт вазирлиги;

Маданият ва туризм вазирлиги;

Мудофаа вазирлиги;

Энергетика вазирлиги;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ташқи ишлар вазирлиги;

Ички ишлар вазирлиги;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
6.0K views01:46
Ochish/sharhlash
2022-12-23 14:56:41 Солиқ ставкалари ўзгариши мумкин...

Жамоатчиликка эълон қилинган лойиҳага кўра, солиқ ставкасини 15%дан 12%га тушириш мўлжалланмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинадиган, акциз солиғига тортиладиган бир қатор маҳсулотларнинг акциз солиғи миқдори 2023 йил 1 февралдан оширилиши мумкин.

Муҳокамаси 2023 йил 7 январга қадар давом этадиган мазкур лойиҳада, амалдаги Солиқ кодексига:

- солиқ тўловчининг шахсий кабинетдан фойдаланишини мажбурийлаштириш;

- солиқ қарзини солиқ тўловчининг мол-мулкидан ундиришгача бўлган 30 кунлик имкониятни 60 кунгача кўпайтириш;

- солиқ ҳисоботлари солиқ тўловчининг танловига асосан солиқ органлари томонидан ҳам тузилиши мумкинлиги;

- ипотека кредити тўловига йўналтирилаётган иш ҳақи ва бошқа даромадларга солиқ солинмасада, агар сотиб олинган уй-жой 36 ой мобайнида бошқа шахсга ўтказилса, берилган имтиёзларнинг қайтарилиши лозимлиги ва шу каби бошқа қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда.
6.7K viewsedited  11:56
Ochish/sharhlash
2022-12-23 11:01:49 Кушербаев депутатлик мандатини топширмоқда

Кушербаев:

"Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман.

Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман.

Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Розинг бўлинглар!

Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин!"

Изоҳлашга сўзим йўқ тўғриси.
404 views08:01
Ochish/sharhlash
2022-12-21 15:30:03 Давлат раҳбари маълум қилганидек, ТИНТУВга рухсат суд ваколатига ўтказилса, нима ўзгаради?

Қонунга кўра, бирор жойда ёки шахсда иш учун аҳамиятли нарса ёки ҳужжатлар бор деб ўйлаш учун етарли маълумотга эга бўлган тақдирда, прокурор рухсати билан тинтув ўтказилади.

Тергов амалиётида эса, иш учун аҳамиятли нарса ва ҳужжатлар ҳақида бирор маълумотга эга бўлинмасада, ҳисобот учун тинтув ўтказиш одатий ҳолга айланган. Шахсни бошқа жиноятлар билан айблаш учун қўшимча фактларни аниқлаш мақсадида тинтув ўтказиш ҳоллари ҳам йўқ эмас.

Масалан, электрон воситаларда диний мазмундаги материаллар аниқланиши ва келгусида экспертизадан ўтказилиб, қўшимча моддалар қўйилиши мумкин.

Ёки рухсатсиз сақланаётган, гумондорга мерос бўлиб қолган эски намунадаги милтиқ топилиши ва у ҳам яроқлилик нуқтаи назаридан текширилиб, шахс ЖКнинг яна бир қўшимча моддаси билан "сийланиши" мумкин.

Тинтув қарорлари ҳар доим бир хил, шаблон шаклида расмийлаштирилади, мисол учун “палон манзилда иш учун аҳамиятли бўлган нарса ва ҳужжатлар бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, тинтув ўтказиш лозим бўлади” деб ёзилади. Лекин бундай нарса ва ҳужжатлар айнан нималар эканлиги, уларни тинтув ўтказилаётган манзилда сақланаётганига оид қандай маълумотлар борлиги каби ҳолатлар очиқланмайди. Шу сабабли тинтувларнинг аксарият қисмида ҳеч нима аниқланмайди ва олинмайди.

Келгусида мазкур тергов ҳаракатига рухсат беришнинг судга ўтказилиши тергов органларининг бу борадаги масъулиятини оширади, тинтув ўтказишдан аввал етарли маълумотларни тўплашга ундайди, тинтувларнинг самарадорлигини оширади, тинтув ўтказилаётган жойлардаги аҳоли ва мулкдорларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари ҳимояланишини таъминлайди, ортиқча сарсонгарчиликларнинг олдини олади.
6.2K viewsedited  12:30
Ochish/sharhlash
2022-12-20 13:25:24
«Мени ёлғончига чиқарманг» – депутат Дониёр Ғаниев УзАвтоМоторс масаласида вазир ўринбосари жавобига эътироз билдирди

«Бизни нотўғри тушунган қилиб кўрсатиш ўрнига тўғри жавобни беринг», – дея норозилик билдирди депутат.

https://t.me/OLTIARIQ_TV
512 views10:25
Ochish/sharhlash
2022-12-20 11:50:34 Президент мурожаатномасидан тезислар

Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш сиёсати изчил давом эттирилади.

Вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади. Давлат хизматчилари сони ҳам босқичма-босқич 25-30%гача қисқартирилади.

Самарқанд ва Наманган шаҳарлари алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказилади.

Келгуси йилда 70 та мактаб қурилади, 460 та мактаб кенгайтирилади, иложи бўлса, иккинчи сменага ҳам барҳам берилади. Келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади.

Келгуси йилдан мол-мулк солиғининг бир қисми маҳаллада қолади.

Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция прокурордан судга ўтказилади.

Энди, судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячи фикри билан бирга юборилади.

Газ қазиб чиқаришга илгари берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади.

Сунъий монополияга, ёпиқ схемаларга, умуман коррупцияга имкон берувчи барча бўшлиқларга барҳам берилади.

2023 йилда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якунига етказилади.
6.5K views08:50
Ochish/sharhlash