Get Mystery Box with random crypto!

Солиқ ставкалари ўзгариши мумкин... Жамоатчиликка эълон қилин | Адвокат Беҳзодбек Авазович Ғаниев

Солиқ ставкалари ўзгариши мумкин...

Жамоатчиликка эълон қилинган лойиҳага кўра, солиқ ставкасини 15%дан 12%га тушириш мўлжалланмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинадиган, акциз солиғига тортиладиган бир қатор маҳсулотларнинг акциз солиғи миқдори 2023 йил 1 февралдан оширилиши мумкин.

Муҳокамаси 2023 йил 7 январга қадар давом этадиган мазкур лойиҳада, амалдаги Солиқ кодексига:

- солиқ тўловчининг шахсий кабинетдан фойдаланишини мажбурийлаштириш;

- солиқ қарзини солиқ тўловчининг мол-мулкидан ундиришгача бўлган 30 кунлик имкониятни 60 кунгача кўпайтириш;

- солиқ ҳисоботлари солиқ тўловчининг танловига асосан солиқ органлари томонидан ҳам тузилиши мумкинлиги;

- ипотека кредити тўловига йўналтирилаётган иш ҳақи ва бошқа даромадларга солиқ солинмасада, агар сотиб олинган уй-жой 36 ой мобайнида бошқа шахсга ўтказилса, берилган имтиёзларнинг қайтарилиши лозимлиги ва шу каби бошқа қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда.