Get Mystery Box with random crypto!

Адвокат Беҳзодбек Авазович Ғаниев

Telegram kanalining logotibi advokatliksavoljavoblar — Адвокат Беҳзодбек Авазович Ғаниев А
Telegram kanalining logotibi advokatliksavoljavoblar — Адвокат Беҳзодбек Авазович Ғаниев
Kanal manzili: @advokatliksavoljavoblar
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.24K
Kanalning ta’rifi

Муҳим ҳуқуқий масалалар бўйича таҳлиллар, саволларга жавоблар, юридик фактлар ва шахсий қарашлар. Мурожаат учун @Ganiyevgamurojaat_bot

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-19 15:24:17 “Сектор”лар ва бошқа ташкилотлар томонидан таълим сифатини ўрганиш амалиётларига мутлоқ чек қўйилиши мумкин

Ўтган ҳафтада, ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги ҳамда тез орада қабул қилиниши кутилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур қонун лойиҳаси ҳозирча жамоатчилик муҳокамасига эълон қилинмади, лекин жамоатчилик фикрини ўрганмасдан ҳам Қонунчилик палатасига тақдим этилган бўлиши мумкин.

Амалдаги МЖтКнинг 197-5(прим 5)-моддасида, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган (1,5 млн. сўмдан 4,5 млн. сўмгача жарима).

Муҳокамаси 2022 йил 30 ноябрдан 15 декабрга қадар давом этган бошқа бир лойиҳага кўра эса, Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш таклиф қилинмоқда.

Мазкур стратегияда: ўқитувчи касби нуфузини ошириш, халқ таълими ходимларининг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсининг давлат ҳимояси остида бўлишини қатъий таъминлаш чораларини кўриш;

давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, “сектор”лар ва бошқа ташкилотлар томонидан таълим сифатини ўрганиш амалиётларига мутлоқ чек қўйиш;

2024 йилга қадар босқичма-босқич малакали ўқитувчилар, хусусан олий, биринчи ва иккинчи тоифага эга ўқитувчиларининг базавий тариф ставкаларини босқичма-босқич ошириш белгиланмоқда.
6.8K views12:24
Ochish/sharhlash
2022-12-19 08:39:07 Тўйимизни дрондан фойдаланиб, видеотасвирга олсак бўладими?

Жавоб:
Ҳа, бунинг учун дронларни Ўзбекистонга олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва фойдаланишга ҳуқуқи бўлган юридик шахслар билан мазкур жиҳозлардан фойдаланишга оид шартнома тузиш лозим бўлади ва бу юридик шахслар дронлардан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг рухсати билан фойдаланадилар.

Ушбу тартибга риоя қилмаган фуқароларимиздан бири 2022 йил 19 май куни тўй маросимини видео тасвирга олиш жараёнида “Dji Phantom 4 Pro GL300F” русумли дрондан фойдаланганлиги учун ЖКнинг 244-4(прим 4)-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, дрони эса давлат ҳисобига мусодара қилинган.

Чунки қонунда учувчисиз учадиган аппаратларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ҳозирда Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Кадастр агентлигининг "Геоинновация маркази", "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияга учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсат берилган.

Шунингдек, алоҳида қарорлар билан тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик субъектларига ҳам шундай ҳуқуқлар берилиши мумкин. Масалан, Бош прокуратурага Чилонзор туманида “Хавфсиз бозор” лойиҳаси доирасида видеорегистраторли учувчисиз аппаратларни харид қилиш ва улардан фойдаланишга рухсат берилган.

Ёдингизда бўлса, депутат Р.Кушербаев дрондан рухсатсиз фойдаланганлиги учун судланган андижонлик фуқаронинг жиноятини “йил жинояти” деб таърифлаган эди.
6.5K viewsedited  05:39
Ochish/sharhlash
2022-12-17 12:13:00 Ажрашаётган оилада қандай ҳолатда фарзандлар ота томонда қолади?

Жавоб:
Оила кодексининг 71-моддасида, ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар (ота-оналик ҳуқуқлари) деб белгиланган.

Лекин суд амалиётига кўра, болалар аксарият ҳолларда оналар тарбиясида қолдирилади.

Шу билан бирга, она фарзандларига нисбатан оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортганида, оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилиб, болаларига нисбатан шафқатсиз муомалада бўлганида, жумладан жисмоний куч ишлатиб ёки руҳий таъсир кўрсатганида, муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганида, ўз боласининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят (ножўя қилмиш) содир қилганида ва бошқа салбий ҳолатлар аниқланганида, фарзандлар суд тартибида ота тарбиясига олиб берилиши ҳам мумкин.

Қуйида келтирилаётган суд ҳужжатларидан кўринишича, оталар томонидан фарзандларини олиб бериш сўралаётган оналарнинг салбий хулқ-атворга эгалиги, бегона эркаклар билан қўнғироқлашганлиги ёки смс хабар ёзишганлиги ёхуд жинсий муносабатда бўлганлиги, болани тарбиялаш ва вояга етказиш учун моддий шароити яхши эмаслиги, соғлиғи талаб даражасида эмаслиги, руҳий касаллиги борлиги каби ва бошқа важлар келтирилганига, ҳатто бола отаси билан яшашни истаганига қарамай, болаларни оналар тарбиясида қолдиришга хулоса қилинган.
5.8K viewsedited  09:13
Ochish/sharhlash
2022-12-15 07:26:47 Гўштни экспорт қилишга рухсат берилиши мумкин

Жамоатчилик муҳокамасига эълон қилинган лойиҳага кўра, Президентнинг 2022 йил 26 февралдаги ПҚ–143-сонли қарорига қўшимча киритиш таклиф қилинмоқда.

2023 йил 1 январдан бошлаб чорва молларини сўйиш бўйича барча замонавий автоматлаштирилган мажмуаларга эга корхоналар томонидан импорт қилинган йирик ва майда шохли чорва моллари сўйилган умумий вазнининг 50 фоизидан ошмаган қисмини хом гўшт кўринишида (ТИФ ТН бўйича кодлардан 0201 - йирик шохли чорва молининг янги ёки совутилган гўшти; 0202 - йирик шохли чорва молининг музлатилган гўшти; 0204 - музлатилган ёки совутилган қўй ва эчки гўшти; 0104 - тирик қўйлар ва эчкилар) экспорт қилишга рухсат этилиши мумкин.

Бунда экспорт контрактлари мониторинги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан ҳамкорликда юритилади.

Шунингдек, ҳайвонларни замонавий мажмуаларда сўядиган корхоналар фаолиятини ривожлантириш ва талабга жавоб бермайдиган жойларда ноқонуний сўйиш билан шуғулланувчиларга нисбатан жавобгарлик чораларини такомиллаштириш ҳам таклиф қилинмоқда.

Мутахассислар Ўзбекистонда гўшт экспортини йўлга қўйиш гўшт нархининг қимматлашишига сабаб бўлмаслигини ва ўз навбатида тери экспорти ҳам ишга тушишини, бу эса давлат иқтисодига, халққа фойда келтиришини маълум қилишмоқда.

Сизнингча – чи?
6.2K viewsedited  04:26
Ochish/sharhlash
2022-12-14 09:15:17 “Эрим мен билан қонуний никоҳда бўла туриб, бошқа аёл билан яшаши мумкинми?"

Жавоб:
Қонунга кўра, кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш жиноят ҳисобланади.

Эр-хотин бўлиб яшаш – улар ўртасида жисмоний муносабатлар бўлишини назарда тутади. Умумий pўзғop деганда эса, эркак ва аёлда умумий яшаш жойига, умумий мол-мулк, пул маблағларига эга бўлиш, турмуш қийинчиликларини бирга баҳам кўриш, фарзанд орттириш ва уларга биргаликда ғамхўрлик қилиш кабилар тушунилади.

Илмий шарҳларга кўра, эркак киши бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ аёл билан умумий рўзғор асосида бир уйда эмас, ҳатто бошқа-бошқа манзилларда эр-хотин бўлиб яшаса ҳам, жиноят ҳисобланади.

Лекин, бугунги суд амалиёти асосан бир турар жойда, бир том остида икки ва ундан ортиқ хотин билан умумий рўзғор асосида бир вақтнинг ўзида яшаб келганларнигина жазоламоқда.

Мазкур жиноят учун БҲМнинг юз бараваригача миқдорда жарима (30 млн. сўм) ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари назарда тутилган.

Қуйида келтирилаётган суд ҳукмидан ҳам, бир ҳовлида бир вақтнинг ўзида икки аёл билан эр-хотин бўлиб, умумий рўзғор асосида яшаб келган фуқаро “Кўп хотинли бўлиш” жиноятини содир этганликда айбли деб топилганини ва 2 йил муддатга озодлиги чекланганини кўриш мумкин...
6.0K viewsedited  06:15
Ochish/sharhlash
2022-12-13 07:31:49 Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи билан шуғулланган фуқароларимизни жазолашга оид суд ҳужжатлари
549 views04:31
Ochish/sharhlash
2022-12-13 07:30:03 “Пақилдоқ” учун 2 йил “қамоқ”...

Ҳар йилнинг ноябрь-декабрь ойларида одамларда, айниқса ёшларда пиротехника воситаларига бўлган қизиқиш кучаяди ва талаб ортади. Бу гарчи тақиқланган бўлса-да, пиротехника буюмлари савдоси пайдо бўлишига олиб келади.

Куннинг тақиқланмаган қисмида, байрам арафасида бир-икки пақилдоқ овози билан хурсандчилик қилинса, бунинг нимаси ёмон дерсиз? Энг ёмони, ушбу воситаларнинг фарзандларимиз соғлиғига, ҳаётига хавф туғдиришидир.

Шу сабабли ҳам МЖтКнинг 185-1(прим 1)-моддаси пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш ҳуқуқбузарлигига қарши – шу буюмларни мусодара қилиш ҳамда БҲМнинг 5 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (1 млн. 500 минг сўмдан 6 млн. сўмгача) жарима қўллаш билан курашади.

Ҳа унда, бир неча млрд. сўмлик пиротехника буюмларини муомалага киритиб, 6 млн. сўмгина жарима тўлаб, осонгина қутулиб кетса бўлар эканда, деб шошилинч хулоса қилманг! Агар бу буюмларнинг қонунга хилоф муомаласи маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса ёки қиймати БҲМнинг 100 бараваридан (30 млн. сўмдан) ошса, ҳуқуқий кураш майдонига Жиноят кодекси дарҳол қўшилади.

Ва албатта, ЖКнинг 250-1(прим 1)-моддасида, қилмишнинг ва у келтириб чиқарган салбий оқибатларнинг оғир-енгиллиги, пиротехника буюмларининг миқдоридан келиб чиқиб, энг қаттиқ жазо сифатида 3 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

Айнан ноябрь-декабрь ойларида 195 млн. сўмлик пиротехника буюмларини ташиганлиги учун 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган; 49,5 млн. сўмлик шундай буюмларни муомалага киритганлиги учун 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган; 20 қути “Британик” номли пиротехника воситаларини сақлаб келганлиги учун 1,5 млн. сўм миқдорда маъмурий жарима солинган фуқароларимизга оид суд ҳужжатларини илова қиламан.
7.8K viewsedited  04:30
Ochish/sharhlash