Get Mystery Box with random crypto!

Президент мурожаатномасидан тезислар Иш ҳақи, пенсия ва нафақ | Адвокат Беҳзодбек Авазович Ғаниев

Президент мурожаатномасидан тезислар

Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш сиёсати изчил давом эттирилади.

Вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади. Давлат хизматчилари сони ҳам босқичма-босқич 25-30%гача қисқартирилади.

Самарқанд ва Наманган шаҳарлари алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказилади.

Келгуси йилда 70 та мактаб қурилади, 460 та мактаб кенгайтирилади, иложи бўлса, иккинчи сменага ҳам барҳам берилади. Келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади.

Келгуси йилдан мол-мулк солиғининг бир қисми маҳаллада қолади.

Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция прокурордан судга ўтказилади.

Энди, судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячи фикри билан бирга юборилади.

Газ қазиб чиқаришга илгари берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади.

Сунъий монополияга, ёпиқ схемаларга, умуман коррупцияга имкон берувчи барча бўшлиқларга барҳам берилади.

2023 йилда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якунига етказилади.