Get Mystery Box with random crypto!

Қиймати 600 млн. сўмгача бўлган машиналарда юрган вазирлар ва | Адвокат Беҳзодбек Авазович Ғаниев

Қиймати 600 млн. сўмгача бўлган машиналарда юрган вазирлар ва давлат қўмита раислари энди қандай транспорт воситаларидан фойдаланишади?

Маъмурий ислоҳотларда мени “ташвишга солаётган” масала бошқа вазирлик ва идораларга “бирлашаётган” ёки “ҳузурига” ўтказилётган республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини транспорт воситалари билан таъминлаш масаласи бўлиб қолмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарларига БҲМнинг 2000 баробаригача бўлган қийматдаги (600 млн. сўмгача) автотранспорт воситалари бириктирилади. Мустақил қўмиталар раҳбарларига бириктириладиган транспорт воситалари қийматига эса БҲМнинг 1500 баробари миқдорида чегара (450 млн. сўмгача) белгиланган.

Маъмурий ислоҳотларга кўра, Давлат солиқ ва божхона қўмиталари янги тузилган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда экан.

Давлат раҳбарининг қарорига кўра, республика ижро этувчи ҳокимият органларини автотранспорт воситалари билан таъминлаш меъёрлари раҳбар кадрларнинг сони қисқартирилишини инобатга олган ҳолда мақбуллаштирилиши лозим.

Шунингдек, ҳукуматнинг ҳозирда амалда бўлган қарорида, давлат органларида бир лавозимни (ташкилотни) бошқа тегишли лавозимга (ташкилотга) тенглаштириш орқали ушбу меъёрларга зид равишда транспорт хизматини ташкил этиш тақиқланади деб белгиланган.

Янги тузилаётган вазирлик ҳузурига давлат қўмитаси эмас, балки мустақил қўмита сифатида киритилаётган Солиқ ҳамда Божхона қўмиталари раҳбарларига бириктириладиган автотранспорт воситаларининг қиймати 450 млн. сўмгача миқдорда сақлаб қолинадими? Ёки амалдаги меъёрларга ўзгартириш киритиладими? Нима деб ўйлайсиз?