Get Mystery Box with random crypto!

Вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари энди бир вақтнинг ўзида бош | Адвокат Беҳзодбек Авазович Ғаниев

Вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари энди бир вақтнинг ўзида бошқа органларга раҳбарлик қила олмайдилар

Янги маъмурий ислоҳотларга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб, Республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари вазифасини бажариши тақиқланади.

Ҳозирда эса:

Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири
бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси, Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси директори, Ўзбекистон Бадминтон федерацияси раиси ҳисобланади.

Яна бир Бош вазир ўринбосари - энергетика вазири эса бир вақтнинг ўзида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ва “Ўзатом” агентлигининг бош директори ҳамдир.

Ёки транспорт вазири бир вақтнинг ўзида “Uzbekistan Airways” АЖ бошқарувига раислик қилади.

Шунга ўхшаш тақиқ бундан 4 йилча аввал ҳам жорий қилинган эди. Унга кўра, Бош вазир ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик жамиятлари ва компаниялар, шунингдек давлат улушига эга бўлган бошқа ташкилотлар фаолияти устидан раҳбарлик қила олмайдилар...