Get Mystery Box with random crypto!

Кузатувчи очиқликни таъминлайди Жорий йилнинг 30 апрелъ куни ў | Адолат СДП| Андижон вилоят

Кузатувчи очиқликни таъминлайди
Жорий йилнинг 30 апрелъ куни ўтказиладиган референдумда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда сайлов участкаларида фаолият олиб борувчи кузатувчилар зиммасига катта масъулият юклатилади. Чунки амалдаги қонунчиликка кўра улар сайлов жараёнида овоз беришни тўғри ташкил этилишидан тортиб овоз бериш жараёнлари тугаганидан сўнг овозларни санаб чиқишда ва участка комиссиясининг овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённомасини тузишда қатнашадилар.
Юқоридагилардан кўриниб турибди, кузатувчи шунга муносиб бўлиши лозим. Айни шу мақсадда “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан Хўжаобод ва Булоқбоши туманларидаги сайлов участкаларига бириктирилган кузатувчилар учун сиёсий ўқув ташкил этилди.
Дастлаб амалдаги сайлов қонунчилиги, фуқароларнинг сайловчи сифатида ҳуқуқлари, сиёсий партия вакилларининг жараёнда иштироки хусусида иштирокчиларга тушунча берилди. Ўз ўрнида кузатувчи институти зиммасидаги вазифаларга эътибор қаратилди.
Малохатхон Мусаева, “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:
-Референдумда кузатувчининг фаоллиги катта аҳамиятга эга. Қонунчилигимизда кузатувчиларнинг ваколатлари билан бир вақтда улар учун ман этиладиган ҳолатлар ҳам белгилаб қўйилган. Жумладан, овоз берувчи овоз бериш бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинаси ёки хонасида бўлиши, овоз берувчиларга таъсир ўтказиши, бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиёти тарқатиши мумкин эмас. Қолаверса, овоз берувчилардан улар қандай овоз берганликларини суриштириш ёки уларга овоз бериш бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш ман этилади.
Референдум куни адолатли жамият учун овоз берилади. Шундай экан бу сиёсий жараёнда барча қонун асосида фаол қатнашиши лозим.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.