Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Реcпуб | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодиёт тармоқларида инновацион жараёнларнинг жадаллашувига эришиш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ҳудудни жадал суръатларда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

ҳудуднинг инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ёшлар бандлигини таъминлаш;

ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ҳамда қулай агробизнес муҳитини яратиш;

таълим соҳасида қўшимча имкониятлар ва инсон капитали ривожини янги босқичга кўтаришга шарт-шароит яратиш;

ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳудуднинг инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ёшлар бандлигини таъминлаш йўналиши доирасида:

Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда:

фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилган ҳолда;

ижтимоий солиқ камайтирилиб, 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасида;

ЯТТлар томонидан тўланаётган ижтимоий солиқ шаҳарлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 12 бараварга, туманлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 6 бараварга камайтирилиб, йилига БҲМнинг бир баравари миқдорида белгиланади.

  2022 йил 1 октябрдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда:

Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилишда, шу жумладан экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган хомашёни республика бўйлаб ташишда транспорт харажатларининг 70 фоизи Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган рўйхатга асосан Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади;

ажратиладиган кредит суммасининг 75 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан кафилликлар тақдим этилади;

Қорақалпоғистон Республикасидаги ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан тўғридан-тўғри Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали 7 йил муддатга қарз маблағлари тақдим этилади.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури координаторлари Қорақалпоғистон Республикасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2022 йил якунига қадар дастур учун ажратилган ресурслар ҳисобидан қўшимча равишда 200 миллиард сўм кредит ажратилишини таъминлайди.

@a_xaitov