Get Mystery Box with random crypto!

Шу йилнинг 5 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Шу йилнинг 5 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси кўриб чиқилди.

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурлари доирасида аҳолининг маълум бир қатламига субсидия ажратиш учун  415,6 млрд. сўм маблағлар сарфланди.

Иқтисодиётга амалга оширилган харажатлар 13 491,3 млрд. сўмни ташкил қилиб, ушбу харажатлар ҳисобот давридаги жами Давлат бюджети харажатларининг 13,1 фоизини ташкил этди.

Иқтисодиёт харажатлари асосан қуйидаги йўналишларга амалга оширилди:

сув хўжалиги эксплуатацияси харажатлари – 3 596,9 млрд. сўм;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш – 149,2 млрд. сўм;
аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш харажатлари – 2 118,6 млрд. сўм;
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига беғараз молиявий ёрдам – 3 900,0 млрд сўм;
табиатни муҳофаза қилиш ишларига – 136,7 млрд. сўм;
уй-жой коммунал ишларига – 532,4 млрд. сўм.

Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси
тадбирлари учун давлат бюджетидан жами 1 942,2 млрд. сўм йўналтирилди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ҳамда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш тадбирларига 2 651,0 млрд. сўм маблағ молиялаштирилган.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан 4 550 та объектлар учун 3 000,0 млрд. сўм, жумладан, 4 179 та ички йўлларга 2 000,0 млрд. сўм, 371 та ичимлик суви тармоқлари ва иншоотларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун 1 000,0 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, биринчи ярим йиллик якунига кўра 3 557 та объектларга қурилиш таъмирлаш ишларнинг хажмидан келиб чиқиб 1 112,7 млрд. сўм маблағ молиялаштирилган.

Давлат ҳокимияти, бошқарув, адлия, прокуратура ва суд органлари таъминотига ҳисобот даврида 5 542,0 млрд. сўм ёки жами Давлат бюджети харажатларининг 5,4 фоизи йўналтирилди.

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини
молиялаштиришга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳисобот даврида 508,8 млрд. сўм ажратилди.

Юқоридаги амалга оширилган харажатларни ҳисобига олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети баланси 2022 йил I ярим йиллик якуни билан 14,4 трлн сўм дефицит билан якунланиб, ЯИМга нисбатан 3,7 фоизни ташкил этди.

@a_xaitov